Микрофирма ва кичик корхоналар, фермер хўжаликлари раҳбарлари диққатига!

ИҚТИСОДИЁТ 14.02.2019, 13:15
Микрофирма ва кичик корхоналар, фермер хўжаликлари раҳбарлари диққатига!

- 1-KB shakli йиллик (микрофирма ва кичик корхоналар (чет эл инвестициялари ва хорижий сармоя иштирокидаги микрофирма ва кичик корхоналардан ташқари));

-1-FX shakli йиллик (фермер хўжалиги фаолияти тўғрисида) давлат статистика ҳисоботларини жорий йилнинг 25 февралидан кечиктирмай электрон имзодан фойдаланган ҳолда интернет тармоғи орқали топширишингиз юзасидан огоҳлантириб ўтамиз.

Ҳисоботлар интернет тармоғи воситасида, давлат статистика ҳисоботларини электрон кўринишда йиғишни автоматлаштирилган тизими eStat 3.0 орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этилади. eStat 3.0 тизимида мавжуд давлат статистика ҳисоботларининг электрон шакли (шаблони) ни Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг www.stat.uz расмий веб сайтидан олишингиз мумкин.

Давлат статистика кузатувини олиб бориш учун зарур бўлган ҳисобот ва бошқа маълумотларни тақдим этмасликда ифодаланган давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузиш, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиш ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиш Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 215-моддасида белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.

2018 йил учун юқоридаги давлат статистика ҳисоботларини тақдим этувчи субъектлар рўйхатини Давлат статистика қўмитасининг расмий веб сайти www.stat.uz га кирган ҳолда у ердаги интерактив хизматлар бўлимидан шакллар рўйхати сахифасида корхона ва ташкилотнинг хос СТИР (ИНН) кодини терган ҳолда билиб олишингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Паркент тумани статистика бўлими

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1