1

"Ойлик ошса, алимент миқдори ўзгарадими?"

САВОЛ-ЖАВОБ 14.02.2019, 09:53
"Ойлик ошса, алимент миқдори ўзгарадими?"

— Турмуш ўртоғим билан ўн беш йил аввал ажрашганмиз. Бундан бир йил олдин 14 ёшли қизим учун алимент ундирувига ариза бердим. Боламнинг отаси ҳар ой 200 000 сўм алимент тўлаяпти. Ваҳоланки, у фирма раҳбари, ойлик маоши яхши. Аммо судга тақдим этган ҳужжатларда 600 000 сўм маош олиши кўрсатилган. Собиқ эримнинг аслида қанча маош олишини қандай билса бўлади? Агар у даромадини яширган бўлса, қонуний чора кўриладими?

Насиба Ибрагимова, Оҳангарон шаҳри

Саволга "Учтепа адвокатлари" адвокатлик ҳайъати адвокати Нафиса ИБРАГИМОВА жавоб берди.

— Сизга маслаҳатим, алимент ундирувини қарздорнинг иш жойига қаратилишини сўраб, ижро бўлимига мурожаат қилинг. Бунда сиз олаётган алимент миқдори билан иш ҳақи миқдори ўртасида мутаносиблик бўлмаса, ижрочи томонидан қарздорлик ҳисоблаб берилади.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1