1

Ўзбекистонда умрбод ойлик тўланадиган спортчилар номи эълон қилинди

СПОРТ 13.02.2019, 03:00
Теглар: Фото
Ўзбекистонда умрбод ойлик тўланадиган спортчилар номи эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилнинг 27 декабридаги ва жорий йилнинг 7 февралдаги тегишли фармойишларига асосан, умрбод ойлик тўлов оладиган спортчилар рўйхати тасдиқланди. Бу ҳақида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Уларга Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг ҳар йили тасдиқланадиган Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари календар режасида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан:

  • Олтин медаль учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баробари;
  • Кумуш медаль учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баробари;
  • Бронза медаль учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баробари миқдорида умрбод ойлик тўлаб борилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 октябрдаги 878-сон қарори билан тасдиқланган Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларига тўланадиган умрбод ойлик тўловлар тўлаш тартиби тўғрисида низомга асосан, умрбод тўловларни олиш учун ҳар йили 1 декабрга қадар Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига ариза ва паспорт нусхаси тақдим этилиши шарт.

Спортчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқса ёки мусобақада бошқа давлат номидан иштирок этса, бутунжаҳон антидопинг ташкилоти (WADA) томонидан тақиқланган дори воситалари қўллагани аниқланиб, Олимпия ва Паралимпия ғолиб ва совриндорлигидан маҳрум этилса, суд қарорига мувофиқ озодликдан маҳрум этилса, вафот этса умрбод ойлик тўлов тўхтатилади.

Таъкидлаш жоиз, спортчи келгуси Олимпия ва Паралимпия ўйинларида яна ғолиб ва совриндор бўлса, унга умрбод ойлик тўловлар оширилган миқдорда тўланади.

Айни дамда умрбод ойлик тўлов тўлаб бориладиган Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндори сони 57 нафарни ташкил этади. Улар орасида Оғир атлетикачи Руслан Нурудинов, бир қатор боксчилар — Шаҳобиддин Зоиров, Ҳасанбой Дўстматов, Фазлиддин Ғоибназаров, Бектемир Мелиқўзиев, Шаҳрам Ғиёсов каби Рио Олимпиадаси совриндорлари мавжуд.

Шарҳлар

Солиҳон домла 15 суткага қамалди

01.04.2024, 16:31

Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган Солихон Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Darakchi.uz га хабар берди.2024 йил 30 март Тошкент...
Педагогларни 3 йил куттирган қонундан қайси имтиёзлар “тушиб” қолган?

21.02.2024, 17:28

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...
⚡️iPhone 16 кўриниши эълон қилинди

13.02.2024, 09:36

Твиттерда Majin Bu тахаллуси остида яширинган таниқли Apple инсайдери янги авлод iPhoneлари ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди. Инсайдер хабаридан маълум бўлишича, компания бир вақтнинг ўзида...
Вайрон бўлган уйлар, жароҳат олган одамлар ва уларга ёрдам бераётган ходимлар… Сергелида отган машъум тонг (фотожамланма)

29.09.2023, 00:10

Бугун, 28 сентябрь куни соат 02:43 да Тошкент шаҳар Сергели тумани "Қурувчилар" даҳасида жойлашган омборхоналарнинг бирида кучли чақнаш оқибатида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берган...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1