1

Мудофаа вазирининг «NAMUNALI XIZMATI UCHUN» кўкрак нишонининг янги кўриниши жорий этилди

МОЗИЙДАН САДО 11.02.2019, 17:56
Мудофаа вазирининг «NAMUNALI XIZMATI UCHUN» кўкрак нишонининг янги кўриниши жорий этилди

Ўзбекистон Республикаси мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш йўлида фаол иштирок этган Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари ҳамда Қуролли Кучлар хизматчиларини рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида мудофаа вазирининг «NAMUNALI XIZMATI UCHUN» кўкрак нишонинг янги кўриниши жорий этилди.

Ушбу кўкрак нишони билан қуйидаги ҳолларда тақдирлаш кўзда тутилган:

  • ватанпарварлик ва ҳарбий бурчига садоқатини кўрсатган, жанговар ҳамда маънавий-маърифий тайёргарлигидан аъло натижаларга эришган, халқаро танловлар, мусобақа ва Олимпиадаларда юқори натижага эришган ҳарбий хизматчилар;
  • ёш ҳарбий хизматчиларнинг миллий ғоя ва мафкурамизга содиқ бўлишида ўз ҳиссасини қўшган Мудофаа вазирлиги фахрийлари ва пенсионерлари;
  • ўз хизмат мажбуриятини аъло даражада бажарган Мудофаа вазирлиги хизматчилари ва ишчилари;
  • мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш йўлида ҳамкорликда ўтказилган қўшма машғулотларда фидойилиги билан ажралиб турган бошқа вазирликлар ва идораларнинг ҳарбий хизматчилари ва ишчилари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари.

Фақат истисно ҳолатларда кўкрак нишони Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлмаган шахсларга топширилиши мумкин.

«NAMUNALI XIZMATI UCHUN» кўкрак нишони учта даражадан иборат бўлиб, III даражаси календарь ҳисобида 10 йил, II даражаси — 15 йил, I даражаси — 20 йил хизмат қилган, ўзининг юксак профессионал маҳоратини намоён этган ҳарбий хизматчиларга топширилиши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1