1

Бўғиб ўлдирилган 15 ёшли қизнинг қотили ўгай акаси бўлиб чиқди

МАДАНИЯТ 08.02.2019, 21:16
Бўғиб ўлдирилган 15 ёшли қизнинг қотили ўгай акаси бўлиб чиқди

Тошкентнинг Юнусобод туманида бўғиб ўлдирилган мактаб ўқувчисининг қотиллик иши бўйича янги тафсилотлар пайдо бўлди.

Аввалроқ, Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 15 яшар мактаб ўқувчисининг жасади топилгани ҳақида хабар берилган эди.

Тергов-тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни содир этишда гумон қилинаётган 20-ёшли Э.А. ушланган.

Кейинроқ маълум бўлишича, қўлга олинган шахс – қизнинг ўгай акаси. Дастлабки хабарларга кўра, у ушбу қотилликни улар ўртасида келиб чиққан ўзаро жанжал оқибатида содир этган.

Мазкур қотиллик юзасидан Тошкент прокуратураси Ўзбекистон Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноий иш қўзғатилди.

Ҳозирда жиноятнинг содир этилиши сабаблари аниқланмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1