1

Узоқ умр кўриш учун бошоқли ўсимликларни меъёрида истеъмол қилиш керак

САЛОМАТЛИК 03.02.2019, 18:17
Узоқ умр кўриш учун бошоқли ўсимликларни меъёрида истеъмол қилиш керак

Гарвард университети мутахассислари овқатланиш билан боғлиқ бўлган ва бевақт ўлим хавфининг олдини олиш бўйича 14 та турли хил таҳлиллар ўтказди. Ҳар бир тадқиқот 6 йилдан 10 йилгача муддатда олиб борилиб, 780 минг нафар кўнгилли иштирок этди. Тадқиқот қатнашчилари нон тайёрлашда энг кўп ишлатиладиган дон турлари – сули, гуруч ва арпа билан боғлиқ таҳлиллар ўтказди.

Бошоқли маҳсулотларнинг 1 порцияси 16 грамм қилиб белгиланди.

Гуруҳ аъзолари ана шундай маҳсулотларнинг 1 порциясини доимий равишда истеъмол қилиш бевақт ўлим хавфини 7 фоизга, юрак билан боғлиқ касалликлар натижасида юзага келадиган ўлим ҳолатини 9 фоизга камайтиришини аниқлади. Энг муҳими, хавфли ўсма касалликларини 5 фоизга камайтиришга эришиш мумкин. Шунингдек, бу маҳсулотларни овқат рационига киритиш артериал босим ва холестерин миқдорини пасайтиради.

Шу боис тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзига амал қилган ҳолда ушбу маҳсулотларни мунтазам истеъмол қилиш саломатлигимиз учун фойдалидир.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1