1

Ўзбекистон Давлат санъат музейи экспонатлари реставрация қилинади

МАДАНИЯТ 02.02.2019, 15:35
Ўзбекистон Давлат санъат музейи экспонатлари реставрация қилинади

Ўзбекистон давлат санъат музейидаги экспонатлар Франциянинг Лувр музейи таъмиршунослари томонидан кўздан кечирилади. Бу жараёнда айримлари таъмирланади, ўзаро тажриба алмашилади ва маҳорат дарслари ўтказилади.

Музейга Лувр музейи мутахассислари ташрифи чоғида мазкур ҳамкорлик ишлари жорий йилнинг май ойидан бошланиши режалаштирилаётгани маълум қилинди, деб ёзмоқда ЎзА.

Мутахассислар музейнинг реставрация бўлими ходимлари билан суҳбатда бўлиб, келгусида Ўзбекистон давлат санъат музейи билан ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш, тажриба алмашиш тўғрисида келишиб олди.

photo5379836607626062333.jpg

2021 йилда Лувр музейида Ўзбекистон тарихига бағишланган кўргазма ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик. Шу боис, франциялик меҳмонлар музейда сақланаётган ашё ва коллекциялар билан яна бир бор таништирилди. Ҳамда жорий йилда музей экспонатларини реставрация қилиш, топилмаларни тўғри сақлаш бўйича амалга ошириладиган ишлар кўлами белгилаб олинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1