1

Бугун 20:50 да “Менинг юртим” телеканалида “Пул ва гул ишқи” сериали бошланади

МАДАНИЯТ 28.01.2019, 19:03
Бугун 20:50 да “Менинг юртим” телеканалида “Пул ва гул ишқи” сериали бошланади

Ниҳоят кўп сонли телетомошабинлар кутган онлар келди. Бугун 20:50 да “Менинг юртим” телеканалида “Пул ва гул ишқи” бошланади. Дунёнинг 28 тилига дубляж қилинган бу сериал томошабинлар қалбидан чуқур жой олиши шубҳасиздир. Зеро, “Пул ва гул ишқи” сўнгги ўн йилликнинг энг машҳур сериалларидан ҳисобланади. Сериал детектив сериаллардек бошланди бироқ, кутилмаган фожеа Ўмер ва Элиф йўлларини бирлаштиради. Жиноят жойига келган Ўмер машинада қаллиғи ва Аҳмет Денизерни ўлик ҳолда топади. Бу аянчли фожеа Ўмерни жудолик аламидан-да, кучли жумбоқли саволлар исканжасига солади. Ўмер ва Элифнинг фавқулодда вазиятдаги танишуви улар ҳаётидаги синовларнинг ибтидоси эди. Агар бу бир кўришда муҳаббат деганлари шу бўлса илк учрашувдаёқ учқун отиб, келажакда оташин ишққа айланиши турган гап эди. Уларнинг иккиси ҳам олийжаноб ва юксак инсоний фазилатлар эгасидир.

Сериалдаги воқеаларнинг кескин тус олиш ҳоллари кўп учраса-да, аслан олиб қаралганда, ундаги асосий моҳият инсоний муносабатлар, ундаги самимият ва хиёнат, турфа хил кутилмаган синовларга бойдир. Дунё яралибдики унинг ибтидосида барча ёқимли ва ижобий ҳислар билан бир қаторда ёқимсиз ва салбий ҳолатлар ҳам унга чамбарчас боғлиқ ҳолда яшаб келади. Улардан бири – хиёнат. У шундай бир қабиҳ одатки, шундай бир разолат маконики, унга қадам қўйган одам, кейин минг уринмасин унинг гирдобидан чиқа олмай қолади. Сериал ҳам айнан тақдирингга битилмаганга кўнгил бериш сени қанчалар мураккаб синовлар гирдобида қолишингга, бу тарзда ҳаёт кечириш кишини ақлдан озиш даражасигача олиб бориши мумкинлигидан сўзлайди. Холбуки, сериалда муҳаббат чиндан ҳам асосий мавзу бўлиб, у ўзгача бир руҳиятда бойитилган. Омер ва Элифнинг муҳаббат қиссаси ҳар қандай томошабинни бефарқ қолдирмаслиги турган гап. Улар бир-бирларисиз бир лаҳза ҳам яшай олишмайди. Бир-бирлари учун жонини беришга ҳам тайёр бўлган чинакам телба ошиқлардир.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1