6 кун аввал, Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида Шерзод Дўсмуродов оиласида 3 нафар эгизаклар дунёга келибди. Ҳаммаси ўғил! Чақалоқларга давлат раҳбарига ҳавас қилиб Шавкат, Миромон ва Мирзиё деб исм қўйишмоқчи экан (ҳали расмийлаштиришмабди).
"Чақалоқларнинг онаси Садоқатхон 25 ёш экан (1993 йил). Турмуш қуришгандан сўнг, дастлаб ёш оиланинг бошига синов тушибди. 2 марта ҳомила ривожланмай қолибди. Лекин сабр таги сариқ олтин деганлари бежизга эмас. Икки ёш сабр қилиб, кутишгандан сўнг, дастлаб қизалоқ дунёга келибди. Ёш оила хурсанд! Улар бахтиёр!
Бироз ўтиб, полвондай ўғил дунёга келибди. Бир ўғил, бир қиз! Қандай ажойиб!
Ёш оила фарзандларини кўпайтиришни ният қилишган экан шекилли, кейинги сафар бирданига 2 нафар эгизаклар дунёга келибди! 2 ўғил, 2 қиз!
Мана энди бу оилада 3 нафар ўғил дунёга келибди! 5 ўғил, 2 қиз! Жами 7 нафар фарзанд!", - деб ёзмоқда ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев телеграм каналида.
Эслатиб ўтамиз,Қорақалпоғистонда уч эгизак дунёга келгани, чақалоқларнинг эгизак опалари ҳам борлиги ҳақида хабар берган эдик.
01.04.2024, 16:31
Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган Солихон Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Darakchi.uz га хабар берди.2024 йил 30 март Тошкент...21.02.2024, 17:28
Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...13.02.2024, 09:36
Твиттерда Majin Bu тахаллуси остида яширинган таниқли Apple инсайдери янги авлод iPhoneлари ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди. Инсайдер хабаридан маълум бўлишича, компания бир вақтнинг ўзида...29.09.2023, 00:10
Бугун, 28 сентябрь куни соат 02:43 да Тошкент шаҳар Сергели тумани "Қурувчилар" даҳасида жойлашган омборхоналарнинг бирида кучли чақнаш оқибатида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берган...