Марказий банк 23 январдан олтин ва кумуш эсдалик тангаларнинг нархларини белгилади.
Унга кўра, олтин танга — 13,4 миллион сўм; кумуш танга — 255 минг сўм.
Сотувга жами 1 900 дона олтин ҳамда 6 900 дона кумуш эсдалик тангалари қўйилган.
Ҳар бирининг оғирлиги 31,1 граммдан иборат. Металлар пробаси 999,9 га тенг.