1

Кардиологга мурожаат қилишнинг 10 сабаби

САЛОМАТЛИК 21.01.2019, 09:57
Кардиологга мурожаат қилишнинг 10 сабаби

1. Жисмоний зўриқиш ёки бошқа сабаб туфайли юрак ва кўкрак қафасида оғриқ пайдо бўлса;

2. Ортиқча вазн;

3. Тинч ҳолатда артериал қон босими 130/80 мм дан ортиқ бўлса;

4. Озгина жисмоний ҳаракатдан кейин ҳам нафас қисиб қолса (айниқса, тананинг горизонтал ҳолатида), ҳолсизликни ҳис қилсангиз ва кўп терласангиз, бошингиз тез- тез айланиб турса;

5. Оёқлар ишса;

6. Юрак уриш мароми бузилса (аритмия);

7. Томир уриши тезлашса (бир дақиқада 90тадан ортиқ);

8. Томир уриши секинлашса яъни дақиқада 60 тадан кам (брахикардия);

9. 35 ёшдан ошган бўлсангиз ва авваллари кардиологга мурожат қилмаган бўлсангиз;

10. Қандли диабетда ва айрим спорттурлари билан шуғулланганда ҳам кардиолог назоратидан ўтиб туриш лозим.

Эслаб қолинг, кардиологнинг назоратида бўлиш миокард инфаркти ва бошқа юрак қон-томир касалликларида юзага келувчи хавфни сезиларли даражада камайтиради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1