1

Германиядан видеорепортаж: Медиаивент якуни

МАДАНИЯТ 17.01.2019, 17:21
Теглар: Видео
Германиядан видеорепортаж: Медиаивент якуни

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Германия Федератив Республикасига расмий ташрифи арафасида Берлинда "Буюк ипак йўли мероси – Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги кўприк сифатида" мавзусида халқаро илмий-маданий форум ташкил этилди.

Форум доирасида Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонасида “Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида“ лойиҳасининг китоб-альбомлари кўргазмасининг очилиши, шунингдек, Президентимиз табрик сўзи битилган "Ўзбекистон маданий мероси Германия тўпламларида" иллюстрацияли китоб-альбоми тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирда 150 дан ортиқ сиёсатчи, олимлар ва ОАВ ходимлари қатнашди.

Тадбирда Ўзбекистоннинг Германиядаги элчиси Набижон Қосимов сўзга чиқиб: "Бундай динамика мени жуда ҳам қувонтиради. Ўзбекистон ҳозирда Германия билан алоқани кенгайтирмоқда. Кўплаб немислар мамлакимиз ҳақида кўпроқ маълутга эга бўлишини хоҳлайман", - деб айтди.

Кечанинг энг ёрқин воқеаларидан бири, тадбирда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Фольксваген Фондини "Дўстлик" ордени билан мукофотланиши ҳақидаги фармони ўқиб эшиттирилди. Фонд 2014 йилдан бўён 32 ҳамкорликдаги қўшма илмий лойиҳаларни қўллаб-қувватлаб, молиялаштирган.

Шунингдек, Ўзбекистон Президенти фармони билан "Фриденсдорф-Интернейшнл" ҳайрия фонди "Соғлом авлод учун" ордени билан тақдирланди. Мазкур тузилма ёрдамида 16 йилллик ҳамкорлик давомида 300 нафардан ортиқ бола Германияда бепул даволанди.

Бундан ташқари, давлатимиз раҳбари фармони билан "Дўстлик" ордени билан Берлиндаги Гумбольдт университитенинг Марказий Осиё бўлими раҳбари, профессори Ингеборг Вальдауф ҳам тақдирланди.

Расмий қисмдан сўнг, кеча ёрқин маданий дастур билан давом этди. Ўзбек ижрочилари ва Ўзбекистондаги немис маданият маркази жамоаси куй-қушиқлар билан яхши кайфият улашди.

Медиа-ивентнинг сўнгги тадбири сифатида - миллий услубдаги "Ўзбекистон Буюк Ипак йўлининг юраги" деб аталган гала-кечки овқат бўлиб ўтди.

Унда "Палов - ўзбек таомлари бренди" видеоролиги тақдим этилди.

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1