1

"Агробанк" Германия банклари билан муҳим келишувларни имзолади

ИҚТИСОДИЁТ 15.01.2019, 12:04
"Агробанк" Германия банклари билан муҳим келишувларни имзолади

Берлинда ўтказилаётган Ўзбекистон-Германия ишбилармонлари бизнес-форуми тижорат банклари учун фаол инвестиция муҳитини яратиб бераётгани билан янада аҳамиятли бўлмоқда.

Халқаро форум доирасида “Агробанк” акциядорлик тижорат банки илк бор 150 миллион Евро миқдорида кредит линия маблағларини жалб қилиш бўйича “Landesbank BadenWurttemberg” ҳамда “Commerz Bank AG” банклари билан келишувлар имзолади.

Келишувлар доирасида жорий йил 1-чорагида тўртта йирик саноат корхоналарининг истиқболли лойиҳаларига 65 миллион Евро миқдорида кредит маблағлари ажратилади. Бунинг ҳисобига 1500 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.

Мазкур келишувлар Германия молия институтлари билан икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва инвестиция фаолиятини кенгайтиришга хизмат қилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1