Долзарб мавзулар Фото

Башорат 2019: Жавзо

Теглар:
Добавлено: 15.01.2019, 11:12

Жиддий ва масъулиятлироқ бўлинг! (22 май – 21 июнь)

Умумий башорат

2019 йил эгаси бўлмиш “Тўнғиз” “Жавзо”ларнихизмат пиллапояларидан юқорига кўтарилишларида қўллаб- қувватлайди. Ишда юзага келадиган тўсиқлардан қўрқишингиз асоссиз. Шунинг учун мақсадингиз сари олға қадам ташланг.

Моддий аҳволингиз бир маромда кечади. Ижод билан шуғулланиш ва янгиликдан қўрқмаслигингиз сизга омад олиб келади. Ишга шўнғиб кетган ва уйга кеч қайтадиганларда бироз муаммолар бўлиши мумкин. Оилавий муаммолар юзага келишини истамасангиз, баъзида оила аъзолари билан бирга маданий ҳордиқ чиқаришни канда қилманг.

Ёзда ажойиб таътил ваъда қилинмоқда. Шунинг учун қаерда ҳордиқ чиқаришингизни ҳозирдан режалаштириб қўйинг. Ҳа айтганча, таътил ҳам мароқли, ҳам фойдали бўлади. Керакли ҳамкорлар билан танишиш имкони юзага келади.

Иш ҳам, ҳордиқ ҳам ўз вақтида бўлгани яхши. Қаттиқ чарчаш ва асабийлашиш ярамайди. Шунингдек, жароҳатларга олиб келувчи спорт турлари билан ҳам шуғулланмаганингиз маъқул.

2018 йил беташвиш ва тинч ўтган бўлса, “Тўнғиз йили” сизга кўпгина кутилмаган совғаларни тайёрлаб қўйган. “Қимирлаган қир ошар”, деганларидек, 2019 йил тинимсиз ҳаракатда бўлишга тўғри келади. Баъзиларни эса асаббузарликлар ҳам кутмоқда.Февраль ойида ҳукмронлик меҳнатсеварликни яхши кўрувчи “Тўнғиз” қўлига ўтади. Шунинг учун атрофга енгил қарашгава жавобгарликдан қочишга имконингиз қолмайди. Фақатгина меҳнатсевар ва эпчилларгагина ишда, оилада, даромад борасида омад кулиб боқади. 2019 йил бошида қийинчиликларга дуч келишингиз мумкин. Бироқ баҳорга келиб барча муаммолар ўз ечимини топади. Сўнгра сизни янги ғоялар, режалар ортидан яхши натижалар ҳам кутмоқда. Мартда ишларингиз “беш” бўлади. Энг асосийси, беҳаловат бўлманг ва қарор қабул қилишга шошилманг. Ҳар қандай масалада “етти ўлчаб, бир кесинг”.

Май ойининг сўнгида бир қанча синовлардан ўтишингизга тўғри келади. “Тоққа чиқмасанг, дўлана қайда”, деганларидек, рақобатчилар билан ҳаққоний кураш олиб боришга тўғри келади. Юлдузлар режаларингизни бошқалар билан бўлишиш, яхшиликка олиб келмаслигини айтишмоқда.

Юрагингизда севги-муҳаббат олови ҳам бирданига аланга олади.

Ёз мавсуми ижодкорлар учун ижодий ғояларни ҳаётга татбиқ этишга энг қулай палла ҳисобланади. Сизда яшириниб ётган истеъдод вулқон каби кутилмаганда ташқарига “отилиб” чиқади. Юлдузлар ҳар бир бажараётган ишингиздан фойда топишингиз кераклигини эслатишмоқда. Масалан, чизган суратларингизнинг кўргазмасини ташкил этинг.

2019 йилнинг декабрь ойида кўпгина қувончли янгиликлар эшик қоқиб келади. Оилали бурж вакилларининг уйига янги меҳмон ташриф буюради. Хулоса қилиб шуни айтамизки, сизлар учун 2019 йил жуда сермазмун ва сержило ўтади. Фақатгина озгина жиддийроқ ва масъулиятлироқ бўлишга ҳаракат қилинг.

ШАХСИЙ ҲАЁТ

“Жавзо”лар ёлғизликни ёқтир­май­дилар. Атрофларида доимо дўстлари, яқинлари бўлиши лозим. Жуфт танлашда жуда кўп бош қотиришга тўғри келади. Энг асосийси, ақлли ва жиддий инсонда танловингизни тўхтатинг. Фақат бир нарса ёдингиздан чиқмасин. Муҳаббат қанчалар ўтли бўлмасин, оила қуриш бўсағасида ўйлаб иш кўриш керак. Баъзилар оилангиздаги гап-сўзларга аралашишга ҳаракат қилишади. Сиз бунга асло йўл қўйманг.

Оилалилар ҳам 2019 йил жуфти билан янада яқинроқ бўлишга, аҳил яшашга интилишлари лозим. Қариндошлар ва яқинларингиз билан муносабатларни мустаҳкамлаш ҳаракатида бўлинг. Ёши улуғ яқинларингизга алоҳида меҳр кўрсатинг. Уларга нафақат қўнғироқ қилиб туриш, балки моддий жиҳатдан ҳам ёрдам бериш, саломатликлари устида қайғуришингиз лозим.

Баъзида билиб-билмай қалтис қадам босиб қўйишингиз ҳам эҳтимолга яқин. Иложи борича шундай хатоликларга йўл қўймасликка интилинг. Фарзандлар тарбиясида айтарли муаммо бўлмайди. Фақат уларнинг юриш-туришини, ўқишини кузатиб бориш зарур.

“Жавзо”лар оилада тартибни, хотиржамликни хуш кўради. Шунинг учун бу йилда ушбу бурж вакиллари уйларини тўлиқ таъмирдан ўтказадилар ва уй учун янги харидларни амалга оширадилар.

Декабрь ойининг охирида кўпчиликнинг хонадонида фарзанд дунёга келиш эҳтимоли бор.

Йил давомида оила, шахсий ҳаёт масаласида таваккалчиликка йўл қўйманг, бунинг оқибати яхшилик билан тугамайди.

САЛОМАТЛИК

Агар “Тўнғиз йили”да саломатлигингиз меъёрда бўлишини хоҳласангиз, ҳар доим овқатланиш, иш, спортга алоҳида эътибор билан ёндашинг.

Овқатланиш тартибини жиддий назорат қилинг. Тунда оғир овқатлар истеъмол қилишдан чекланинг. Кўпроқ эъти­борингизни мева ва сабзавотларга қаратинг. Ҳовли ишлари билан машғул бўлиш ҳам саломатлигингизга фойда.

Агар чекиш ва спиртли ичимликлар ичиш каби зарарли одатларингиз бўлса, “Тўнғиз йили”да уларни унутишга ҳаракат қилинг.

Юлдузлар қаттиқ асабийлашиш ва руҳий зарбалардан узоқроқ юришни маслаҳат беришмоқда. Ҳиссиётларингизни назоратда ушланг. У асаб тизими ишдан чи­қишида асосий ўрин тутади. Ўта ёқимсиз вазиятларда ҳам, жиддий муаммолар содир бўлганда ҳам, керагидан ортиқ ҳаяжонланиш, асабийлашиш мумкин эмас. Улар руҳий зўриқишга олиб келади. Кўпроқ ҳаракатланинг, тоза ҳавода сайр қилинг, эрталаб бадантарбияни канда қилманг. Спорт зал, бассейн, волейбол ўйнаш ва табиат қўйнида ҳордиқ чиқариш — айни муддао.

КАРЬЕРА

Анчадан бери ўйлаб юрган янги режалар 2019 йил сизга асқатиши мумкин.Даромадга эга бўлиш учун ички товушга қулоқ тутинг. Таваккалга асосланган келишувлар ва шартномаларга жуда эҳтиёткорлик билан имзо чекинг.

Хайрия ишларга кўпроқ бош қўшинг. Ҳар бир хайрли ишларингиз ортиғи билан қайтади.

2019 йилда пулни кўкка совуриш ярамайди. Агар даромадларингизнинг бир қисмини жамғариб борсангиз, катта харажатлар қилишга асқатади. Ҳаттоки кўпдан бери сиздан ёрдам сўраётган яқинларингизни даволатишга ҳам имкон топасиз.

“Тўнғиз йили”да ҳеч кимга қарз берманг. Чунки юлдузлар 2019 йил алданиб қолишингиз мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.

Бажариб турган ишидан кўнгли тўлмаётганлар бўлса, 2019 йил бошидаёқ янги иш топиш ҳаракатига тушганлари маъқул. Шунда даромад ҳам бўлади, қилаётган ишингиздан кўнглингиз ҳам тўлади.

АЁЛ "ЖАВЗО"ЛАР

Ўқиш ва малака ошириш — “Тўнғиз йили”да бош қотириш керак бўлган асосий масалалардан бири. Кўнглингизга яқин касбни ўзлаштиришингиз сизга катта даромад олиб келади. Энг асосийси, ҳар бир ишингизни “хўжакўрсинга” эмас, балки жон-жаҳтингиз билан амалга оширасиз. Юлдузлар “Тўнғиз йили”да кўпроқ билим олишни маслаҳат беришмоқда. Айниқса, ушбу изланиш мартабанинг кўтарилишига таъсир қилса.

Аёл “Жавзо”лар ажойиб ошпаз, сартарош бўлишлари ёки дизайнерлик санъатида ўзларини синаб кўришлари мумкин. 2019 йил юлдузлар бирор бир хобби билан шуғулланишни тавсия қилишмоқда. Ушбу машғулот сизга кўп йиллар илҳом бағишлаб, янги ижодий босқичга олиб чиқади. Ички оламни бойитиш биринчи ўринда бўлсин.

Январь ойидан мартга қадар жуда баракали давр ҳисобланади. Кўплаб орзуларингиз ушалади, режаларингиз амалга ошади. Баҳорнинг бошларида узоқ саёҳатларни рад этинг. Автомобиль йўлларида эҳтиёткор бўлишга ҳаракат қилинг.Кузнинг ўрталарида эса меросга боғлиқ масалалар устида бош қотиришга тўғри келади.

ЭРКАК "ЖАВЗО"ЛАР

2019 йил эркак “Жавзо”лар кутилмаган воқеалар билан юзлашади. Улар туфайли сизнинг ҳаётга бўлган қарашингиз ўзгаради. Ишларингиз кутилмаганда кўпайиб кетади, бироқ уйдаги вазифалар ва яқинларингиз ҳақида унутиб қўйишга бу баҳона бўла олмайди. Унутманг, “Беш қўл оғизга сиғмас”. Ғайрат кўрсатиш ва ташаббускорлик қилиш яхши. Бироқ ушбу хислатларни меъёридан орттириб юборманг. Ҳар қандай янгилик ва ўзгача вазиятлар сизни боши берк кўчага етаклаши мумкин. 2019 йилда “сувдан қуруқ чиқиш” учун ўта кузатувчан бўлиш талаб этилади. Муаммолар юзага келмаслиги учун атрофдагиларга бўлган муносабатингизни яхшиланг. Бошқалар сизни эътиборсизликда ва узоқлашиб кетишда айбламаслиги учун юмшоқкўнгил ва киришувчан бўлганингиз яхши. Кўпроқ турмуш ўртоғингиз ёки қадрдон дўстингиз маслаҳатларига қулоқ тутинг. Ўз саломатлигингизга путур етказиб қўймаслик учун ёмон хаёллардан қисқа вақт ичида халос бўлишга ўрганинг.

Баҳорнинг бошида эса жуда эҳтиёткор бўлиш маслаҳат берилади. Ҳужжат ва қимматли қоғозларни юритишда синчков бўлинг. Бирор вазият юз берса, юристга таянишингиз мумкин.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии