Долзарб мавзулар Фото

​Башорат 2019: Cавр

Теглар:
Добавлено: 15.01.2019, 10:58

Малака ошириш ва фойдали танишувлар (21 апрель – 21 май)

Умумий башорат

Савр буржи вакиллари учун 2019 йил энг ажойиб дамларга бой ўтади. Даромадлари кўпайиб, ўзлари ёқтирган ишда ишлай бошлашади.

Ҳурматли Савр буржи вакиллари, “Тўнғиз йили”да дам олиш масканларида ҳордиқ чиқаришга ҳам улгурасиз. Фақат бундай вақтичоғлик дўстлар ёки яқинлар даврасида бўлгани маъқул. Ана шунда зерикишга умуман вақт қолмайди. Биргина камчилигингиз — оила даврасида жуда кам бўлишингиздадир. Иш билан бўлиб яқинларингизга вақт ажратишни унутманг. 2019 йилда юлдузлар тадбиркорлик борасида иш бошлашингизни маслаҳат беришмоқда. Бу молиявий имкониятларингизни янада кенгайтиради.

“Тўнғиз” бўйдоқ бурж вакилларини жуфтлари билан учраштиради. Учрашувдан кейин тезроқ қарор чиқаришга ҳаракат қилинг, акс ҳолда бахтингизни қўлдан бой берасиз. Оилали жуфтликлар кўпайиши кутилмоқда.

Соғлиғига беэътиборроқ бўлганлар, бу йил саломатлик борасидаги қарашларингизни бутунлай ўзгартиринг. 2019 йилда юлдузлар уларга махсус соғломлаштирувчи “дастур” тайёрлашган. Спорт билан шуғулланиш, руҳий ҳолатларингизни мустаҳкамлаб олишга кўпроқ эътибор беринг.

Унутманг, “Тўнғиз” жуда эътиборталаб жонивор. Агар йил эгасининг кўнглини топа олсангиз, омад сиз томонда. Бунинг учун ўзингизни дадил тутинг, бироқўзингизга бино қўйишдан қочинг. Барчага ўрнак бўла оладиган ишларни амалга оширишга ҳаракат қилиб, ёмон одатларингиздан воз кечишни маслаҳат берамиз.

Йил бошида “Тўнғиз”нинг кўнглини овлаш қи­йин­роқ кечади. Бироқ март ойига келиб, ишларингиз яна изига тушиб, яхшиланиши аниқ. Агар тинимсиз ишласангиз юқори натижаларга эришишингиз мумкин. Шахсий бизнесини юритаётганлар эса юқори марраларни забт этиб, рақобатчиларидан ўзиб кетиши кутилмоқда. Айниқса, янгича ёндашув олиб борганларга омад кулиб боқади. Узоқни кўра биладиган ҳамкорларни жалб этишга ҳаракат қилинг.

Бошқа йўналишларда ишлайдиганларни 2019 йилда чет элга хизмат сафарига юборишади. Шунинг учун юлдузлар ушбу бТўнғиз йили”да тўй маросимини ўтказишга шошилмаганингиз маъқул. Юлдузлар тўйдан олдин танлаган умр йўлдошингизнинг феъл-атвори ва режалари билан танишиш фойдадан холи эмаслигини айтишмоқда. Сабр билан кутинг ва кузга яқин карнай-сурнай садолари остида меҳмонларни кутиб оласиз.

Моддий аҳволи яхшиланиб бораётган бурж эгалари оиласини таъминлаш, керакли жиҳозлар олишга отланаверишлари мумкин. Аммо берилиб кетманг. “Тўнғиз” сизга қандай қилиб пул жамғариш сирларини ўрганиб олишлари зарар қилмаслигини маслаҳат бермоқда.

2019 йил “Савр”ларга ижодий парвозлар олиб келиши мумкин. Ғоялар жуда кўп, бироқ ҳаммасини ҳам амалга оширишга улгурмайсиз. Шунинг учун энг яхшисини танлаб, ишга киришинг. Агар сиз ўзингизнинг янги қирраларингизни кашф этган бўлсангиз, ҳеч ким сизга тўсқинлик қилолмайди.

Иш жойингизда тажрибали инсонларга ҳамроҳ бўлишга ҳаракат қилинг. Ўз устингизда ишлаш зарар қил­майди. Куз ойи ўрталарида мўмайгина даромад кутмоқда.

“Тўнғиз йили”да яқинларингизни беэътибор қолдирманг. Юлдузлар 2019 йилда қариндошлар ва оила аъзоларингиз билан тез-тез мулоқот қилиб туришни, уларнинг аҳволидан хабар олишни маслаҳат беришмоқда. Декабрь ойида оила аъзоларингиз билан дам олиш масканларида ҳордиқ чиқаришни режалаштирсангиз бўлади. Аммо таътилга отланишдан аввал барча кирим-чиқимларнинг ҳисоб-китобини қилиб кетинг. Ана шунда кўнгил хотиржамлигига эришасиз. Йил охирида эса кутилмаган совғага эга бўласиз.урж вакилларига хорижий тилларни ўрганишни тавсия этади.

ШАХСИЙ ҲАЁТ

Ҳали оила қурмаган бурж эгаларининг жуфтини топиш вақти келди. Агар бу йил ҳам оила ҳақида бош қотирмасангиз вақтни йўқотасиз. Шунинг учун, тезроқ бир қарорга келиб, тўй тараддудини кўринг. “Тўнғиз” сизга ўз жуфтингизни топиш учун қўлидан келганча ёрдам беради.

“Савр”лар табиатан жуда оилапарвар. Бироқюлдузлар рашк қилишдан узоқроқ бўлишингиз кераклигини маслаҳат беришмоқда. Айниқса, кундалик муаммоларга кўз юмиб, турмуш ўртоғингизга ён босишга ҳаракат қилинг. Шунингдек, ҳар бир қилаётган ишингиз ва айтаётган сўзларингизни назоратга олиш фойдадан холи эмас.

2019 йил юлдузлар уй-рўзғор буюмларини харид қилиш, таъмирлаш ишларини амалга оширишни кейинги йилга қолдиришни маслаҳат беришмоқда. “Тўнғиз йили”да ортиқча харажатлардан қочиб, маданий ҳордиқ чиқаришга вақт ажратиш фойдалироқдир.

САЛОМАТЛИК

“Савр”лар мазали таомлардан тўйиб овқатланишни хуш кўради. Бироқ бу борада меъёр ва тартибни унутмаслик зарур. Акс ҳолда вазн борасида муаммоларга дуч келасиз.

2019 йилда юлдузлар кўпроқ витаминга бой егулик­лар тановул қилишни, таомномани сабзавот, бўтқалар, сут маҳсулотлари ва мевалар билан бойитишни, кечки овқатга енгил таомларни истеъмол қилишни маслаҳат беришмоқда. Серҳаракатлик эса саломатлигингиз гаровидир.

КАРЬЕРА

2019 йил сермаҳсул келади. Агар ҳалол меҳнат қилсангиз, даромадингизни тежасангиз ва бир қисмини жамғариб қўйишга ўргансангиз ҳаммаси яхши бўлади.Қўшимча иш таклифларини қайтарманг.

Ҳамкорларга келсак, “етти ўлчаб бир кесинг”. Ваъдаларга ишонаверманг. Юлдузлар ишга оид ҳужжатларни имзолашда жуда синчков бўлишингизни тавсия қилишмоқда. Бундай вазиятларда дангасалик ярамайди.

АЁЛ "САВР"ЛАР

Бу йил тақдир совғалари камроқ бўлади. Шундай бўлишига қара­мас­дан, ўзингизни қўлга олиб, камроқ асабийлашинг. Зеро, биргина “кўз ёш” билан муаммоларни ҳал этиб бўлмайди. Юлдузлар бундай вазият­ларда ҳар қандай синовларга тик боқишни маслаҳат беришмоқда. Агар ўзингизни қўлга олишни ва ҳиссиётларингизни жиловлай билишни ўргансангиз, “Тўнғиз йили”да кўпгина тўсиқларни осонгина четлаб ўтасиз. Майда муаммолар ва хатоларга ҳам камроқ эътибор қаратинг.

Асосий муаммолар ёзда юзага келади. Аммо уларнинг ечимини топиш мумкин. Бу йил қийин кечаркан-да, дея қайғурманг. 2019 йил яхши воқеалар иштирокчисига ҳам айланасиз. Баҳор ва қишда барча қийинчиликлар эвазига каттагина мукофот олишингиз мумкин.

ЭРКАК "САВР"ЛАР

Биринчи ярим йилликда эркак “Савр”лар аввал қилган меҳнатларининг роҳатини кўради. Шунингдек, ҳамкасблари ва раҳбариятнинг ишончини қозониб, иш жойидаги обрўсини мустаҳкамлаб олишлари мумкин. Аммо январь ойидан июль ойига қадар яқинларингиз билан баъзи муаммолар юзага келиши мумкин. Ёз мавсуми сердаромад бўлади. Аммо даромадингизнинг бир қисмини жамғариб қўйсангиз мақсадга мувофиқ.

“Тўнғиз йили”да эркак “Савр”лар касбий маҳоратларини оширишларига тўғри келади. Декабрь ойига келиб, қувватингиз камая­ди, бироқ “оёқни узатиш” ярамайди. Агар уриш ва жанжаллар четлаб ўтилса, оилавий ҳаёт бир маромда кечади. Ҳар қандай вазиятда одамларга ён босишга ҳаракат қилсангиз бўлгани. Доимо турмуш ўртоғингизни қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилиб, рўзғор юмушларини биргаликда бажаринг. Зеро, бу жуда мароқли ва муносабатларни янада мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии