​Ўзбекистон маданий мероси Берлинда тақдим этилади

МАДАНИЯТ 09.01.2019, 11:02
​Ўзбекистон маданий мероси Берлинда тақдим этилади

2019 йил 15 январ куни Германиянинг пойтахти Берлин шаҳрида "Буюк Ипак йўли мероси Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги кўприк вазифасини бажаради" мавзусида Халқаро илмий-маданий форуми бўлиб ўтади. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Германия Федератив Республикасига расмий ташрифи олдидан амалга оширилади.

Форум доирасида Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонасида "Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида" лойиҳасига оид китоб-альбомлар кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтади.

Европа жамоатчилиги диққатига Ўзбекистонга оид қадимий қўлёзмаларнинг ноёб факсимиле нусхалари тақдим этилади. Булар "Катта Лангар Қуръони, "Ҳусайн Байқаро девони", "Темур тузуклари", "Поклик боғи", "Мирожнома" ва темурийлар даври миниатюраси "Зафарнома".

Форумнинг ёрқин намойиши сифатида Ўзбекистонда илк бор 3D форматида қўшилган воқелик таъсири билан чоп этилган "Ўзбекистоннинг маданий мероси Германия коллекцияларида" номли китоб-альбомнинг тақдимоти бўлиб ўтади.

Тадбир давомида Ўзбекистон ва Германиянинг етакчи санъатшунос олимлари Берлин, Дрезден, Лейпциг ва Штутгард музейларидаги буюк ўзбек санъати коллекциялари ҳақида сўзлаб беришади. "Берлин этнологик музейидаги Бухоро амирлигидан коллекция", "Гамбургамалий-декоратив санъат музейи тўпламидан Буён-Қулихон мақбарасининг дурдоналари", "Берлин давлат кутубхонасидаги Алишер Навоий асарлари қўлёзмалари", "Ўзбекистон маданий-тарихий мероси экспонатлари Бумиллер тўпламида", шунингдек “Штутгартдаги Линден музейи шарқий филиали"нинг ноёб коллекцияси тақдим этилади.

Берлиндаги медиа-ивентнинг сўнгги тадбири бу - миллий услубдаги "Ўзбекистон Буюк Ипак йўлининг юраги" деб аталган гала-кечки овқат бўлиб, унда "Палов - ўзбек таомлари бренди" видеоролигининг тақдимоти ва, албатта, ўзбек ижрочиларининг ёрқин концерт дастури намойиш этилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1