1

Амударё туманида антиқа ва ягона автомобиль яратилди (фото)

ЖАМИЯТ 07.01.2019, 10:46
Теглар: Фото
Амударё туманида антиқа ва ягона автомобиль яратилди (фото)

Қорақалпоғистоннинг Амударё тумани Манғит шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Алишер Юлдашев эски «Запорожец» автомобилининг корпуси асосида янги автомобиль йиғиб чиқарди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

«Тико»нинг моторини, «Мазда»нинг ўриндиғини, «Малибу»нинг рули ва орқа фараларини, «Каптива»нинг олд қопламаси (облицовка)ни «Запорожец»нинг корпусига ўрнатиб, антиқа автомобил яратган ихторочи-муаллиф унга «Ягона» деб ном қўйган.

"Ёшлигимдан автомашина йиғишга қизиқаман ва анча вақт шуни ўзимга касб қилиб келганман. Шунинг орқасидан пул топиб, рўзғор тебратганман. 90-йилларда Нукус шаҳрида талабалик пайтимда уйларнинг олдида қантарилиб ётган автомобилларни кўриб, унинг эгалари билан гаплашиб сотиб олардим ва уларга қайта ишлов бериб сотардим. Ҳозиргача давлат ишларидан бўш пайтимда дарҳол автомашина йиғишга киришаман.

Антиқа автомобиль яратиш ғояси бундан 4 йил аввал пайдо бўлган. Бир куни автомобиль йиғаётган пайтимда ёнимга қизчам (у вақтда 5-синфда эди) келиб, менга хушомад қилиб: «дада, менга ҳам машина олиб беринг. Фақат у машина ҳеч кимда йўқ, ягона бўлсин» деди. Ғояни аслида қизим берган. Натижада, мана кўриб турибсиз, «Ягона» «марка»ли автомобиль дунёга келди. Худо хохласа, келгуси йилда қизим мактабни тугатади. Ушбу антиқа автомобильни қизимга совға қилмоқчиман", - дейди А.Юлдашев

«Ягона» автомобили 3 йилда дунёга келган. Алишер Якубовнинг таъкидлашича, у маблағ топган пайтлари бозордан автомобилларнинг эҳтиёт қисмларини сотиб олиб юрган. Мазкур автомобиль учун 50 млн. сўмдан кўпроқ сарф харажат қилган.

Унинг ҳовлисида яна «Москвич 401» русумли эски автомашина ҳам бор экан. Бу автомашинани ҳам бир вақтлари сотиб олиб, унга қайта ишлов берган ва айни пайтда мотори яхши ҳолатда ишлаб тур.

Алишер Якубов келажакда шундай автомобиллардан музей ташкил қилишни ҳам ният қилмоқда.

photo5303088578588420724.jpg

photo5303493662723910007.jpg

photo5303088578588420727.jpg

photo5303493662723910009.jpg

photo5303088578588420725.jpg

photo5303493662723910014.jpg

photo5303493662723910015.jpg

photo5303493662723910016.jpg

Шарҳлар

Хитойда эрталабдан ўзини бахтсиз ҳис қилганлар ишга келиши шарт эмас

25.04.2024, 07:33

Хитойнинг Хенан провинциясидаги чакана савдо тармоғи асосчиси, бизнесмен Ю Донглай ходимларга иш ва ҳаёт мувозанатини яхшилашга ёрдам бериш учун “бахтсиз таътил” кунларини жорий қилди, деб...
Солиҳон домла 15 суткага қамалди

01.04.2024, 16:31

Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган Солихон Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Darakchi.uz га хабар берди.2024 йил 30 март Тошкент...
Педагогларни 3 йил куттирган қонундан қайси имтиёзлар “тушиб” қолган?

21.02.2024, 17:28

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...
⚡️iPhone 16 кўриниши эълон қилинди

13.02.2024, 09:36

Твиттерда Majin Bu тахаллуси остида яширинган таниқли Apple инсайдери янги авлод iPhoneлари ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди. Инсайдер хабаридан маълум бўлишича, компания бир вақтнинг ўзида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1