1

Президент: Банк ва молия тизимида замонавий бозор механизмларини кенг жорий этиш зарур

ИҚТИСОДИЁТ 28.12.2018, 10:41
Президент: Банк ва молия тизимида замонавий бозор механизмларини кенг жорий этиш зарур

Аввал хабар берганимиздек, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига 2018 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва Ўзбекистон Республикасини 2019 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига бағишланган Мурожаатномасини давом этмоқда.

Давлатмиз раҳбари ҳукумат ва Марказий банк халқаро молия институтлари кўмагида банк-молия тизимини ривожлантириш бўйича узоқ муддатли стратегия ишлаб чиқиши лозимлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

"Молия бозорлари, жумладан, фонд бозорини ривожлантириш ҳам янги иқтисодий шароитда асосий мақсадларимиздан бири бўлиши керак. Бу масаланинг муҳимлиги давлат корхоналарини ислоҳ қилиш билан ҳам узвий боғлиқ. Чунки, хусусийлаштириш жараёни ва унинг келгуси ривожини муқобил молия манбаларисиз тасаввур қилиш қийин", - деди Шавкат Мирзиёев.

Эндиликда янги молиявий инструментларни жорий этиш ва облигациялар чиқариш орқали банк хизматлари кўламини янада кенгайтириш, илғор ахборот технологиялари асосида ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1