1

Давлат қимматли қоғозларини жойлаштириш бўйича аукцион натижаларини эълон қилинди

ИҚТИСОДИЁТ 27.12.2018, 15:47
Давлат қимматли қоғозларини жойлаштириш бўйича аукцион натижаларини эълон қилинди

Молия вазирлиги ва Марказий банк давлат қимматли қоғозларини жойлаштириш бўйича аукцион давомида 184,1 миллиард сўм миқдоридаги 197 100 дона қимматли қоғозлар жойлаштирилди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

26 декабрь куни ЎРВБ муомала даври 6 ой бўлган (дисконтли) умумий ҳажми 200 млрд.сўмлик 200 минг дона давлат қимматли қоғозларини жойлаштириш бўйича аукцион ўтказилди. Аукционда 10 та дилер иштирок этиб, улар томонидан 223 миллиард сўм ҳажмида 239 270 дона рақобатли буюртманомалар таклиф этилди.

Қимматли қоғозларнинг ўртача тортилган даромадлилиги йиллик 14,1 фоизни ташкил этди, бунда минимал даромадлик даражаси - 13,7 фоизни ва чегириш нарх бўйича максимал даромадлилик даражаси - 15,1 фоизни ташкил этди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1