1

Андижон марказида 600 га яқин Қорбобо йиғилди (фото)

ЖАМИЯТ 26.12.2018, 12:01
Теглар: Фото
Андижон марказида 600 га яқин Қорбобо йиғилди (фото)

Янги йил байрамини кўтаринки руҳда қарши олиш ва муносиб нишонлаш мақсадида андижонлик ёшлар ташаббуси билан «Янги йилга 1000 та Қорбобо» лойиҳаси ташкил этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Андижон вилояти кенгаши матбуот хизмати хабар бермоқда.

Андижон шаҳридаги Хотира хиёбони атрофига 600 нафарга яқин Қорбобо йиғилди ва бир ҳафта мобайнида амалга ошириладиган ишлар бўйича маълумот берилди.

Лойиҳа асосида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчилари, кенгаш фаоллари томонидан 1000 та қорбобо кийимлари тайёрланди. 31 декабрь кунига қадар 12 ёшгача бўлган болаларга байрам шукуҳини улашиш учун ҳар бир маҳаллада, кўчалар, кўп қаватли уйлар олдида ва болалар майдончаларида байрам тадбирларини ташкил этиш, имконияти чекланган ўғил-қизлар, кам таъминланган оилалар фарзандларининг кўнглини олиш, уларга ҳомийларнинг байрам совғаларини етказиб бериш режалаштирилмоқда.

Шарҳлар

Солиҳон домла 15 суткага қамалди

01.04.2024, 16:31

Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган Солихон Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Darakchi.uz га хабар берди.2024 йил 30 март Тошкент...
Педагогларни 3 йил куттирган қонундан қайси имтиёзлар “тушиб” қолган?

21.02.2024, 17:28

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...
⚡️iPhone 16 кўриниши эълон қилинди

13.02.2024, 09:36

Твиттерда Majin Bu тахаллуси остида яширинган таниқли Apple инсайдери янги авлод iPhoneлари ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди. Инсайдер хабаридан маълум бўлишича, компания бир вақтнинг ўзида...
Вайрон бўлган уйлар, жароҳат олган одамлар ва уларга ёрдам бераётган ходимлар… Сергелида отган машъум тонг (фотожамланма)

29.09.2023, 00:10

Бугун, 28 сентябрь куни соат 02:43 да Тошкент шаҳар Сергели тумани "Қурувчилар" даҳасида жойлашган омборхоналарнинг бирида кучли чақнаш оқибатида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берган...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1