1

Энди UZCARD пластик карточкаларини нақд пул орқали тўлдириш имконияти яратилди

ИҚТИСОДИЁТ 21.12.2018, 14:22
Энди UZCARD пластик карточкаларини нақд пул орқали тўлдириш имконияти яратилди

Энди Uzcard карта эагаларида ўз пластик карталарининг ҳисобини пул маблағи билан тўлдириш учун унга хизмат кўрсатаётган банкга бориш эҳтиёжи қолмади, дея хабар бермоқда Ягона умумреспублика процессинг маркази.

Ташкилот айни вақтда cash-in функцияларини қўллаб-қувватловчи янги банкоматларни тақдим этган бўлиб, NCR SelfServ 6632 русумидаги янги банкоматлар орқали Uzcard картани мустақил равишда нақд пул маблағи билан тўлдириш имкони яратилган.

Бунга қадар банкоматлар cash-out функцияси орқали фақат нақд пулни ечиб олиши мумкин эди. Эндиликда мазкур банкоматларга нақд пул ташлаш орқали пластик карта ҳисобини тўлдириш мумкин бўлади.

Ҳозирги вақтда бундай функциядаги Agrobank, Xalq banki, Ravnaq-bank, KDB, Hi-Tech bank банкоматлари хизмат кўрсатмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1