Долзарб мавзулар Фото

505 нафар Қорбобо "Маҳаллада янги йил" лойиҳасида (видео)

Бўлимлар: МОЗИЙДАН САДО
Теглар: Видео
Добавлено: 17.12.2018, 15:30

Тошкент шаҳридаги "Халқлар дўстлиги" саройи майдонида пойтахт аҳолисини Янги йил байрами билан қутлаш учун 505 нафар Қорбобо тўпланди.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент шаҳар кенгаши ташаббуси билан "Маҳаллада Янги йил" лойиҳаси доирасида пойтахтимиздаги барча маҳалла фаоллари томонидан қорбобо кийимлари тайёрланди.

Янги йил байрамини муносиб кутиб олиш мақсадида ўтказиётган ушбу лойиҳага кўра, маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан аҳоли, аввало, ногиронлар, кам таъминланган оилалар, юз ёшдан ошган ҳамда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари уйларига бориб, уларни байрам билан табриклаш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, жорий йилнинг 20 декабридан 31 декабрь кунига қадар 12 ёшгача бўлган болаларга байрам шукуҳини улашиш мақсадида ҳар бир пойтахтимиздаги барча маҳаллаларда, "Маҳалла маркази" биноларида, кўчалар, кўп қаватли уйлар олдида байрам тадбирлари ўтказилади.


Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии