Гай Райдер Ўзбекистонга келди

СИЁСАТ 13.12.2018, 18:13
Гай Райдер Ўзбекистонга келди

Халқаро меҳнат ташкилотининг бош директори, жаноб Гай Райдер бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга етиб келди.

Тошкентда бўлиб ўтадиган “Меҳнат соҳаси истиқболи: Халқаро меҳнат ташкилотининг 100 йиллиги арафасида муносиб бандликни таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар” мавзусидаги халқаро конференция муносабати билан бугун 13 декабрь куни Халқаро меҳнат ташкилотининг бош директори, жаноб Гай Райдер бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга етиб келди.

Делегация таркибидан Гай Райдер билан бирга, ХМТнинг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари Минтақавий бюроси директори Хайнц Кёллер, ХМТнинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари Бюроси директори Ольга Кулаева, бандлик масалалари бўйича ХМТ бюроси бош мутахассиси Михаил Пушкин, ХМТ бош директори маслаҳатчиси Одри Эспозито, иш берувчилар фаолияти бўйича ХМТ бюроси бош мутахассиси Владимир Чурович, меҳнат қилувчилар фаолияти бўйича ХМТ бюроси мутахассиси Гоча Александрия, ижтимоий ҳимоя бўйича ХМТ бюроси мутахассиси Ясмина Папа сингари хорижий экспертлар ўрин олган.

Делегация Ислом Каримов номидаги Тошкент Халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг раиси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов томонидан кутиб олинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1