1

Бир қатор ҳужжатлар ратификация қилинди

СИЁСАТ 13.12.2018, 17:58
Бир қатор ҳужжатлар ратификация қилинди

Олий Мажлис Сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлисида бир қатор ҳужжатларни ратификация қилишга оид масалалар кўриб чиқилди.

Жумладан, “Фонограмма тайёрловчиларнинг манфаатларини уларнинг фонограммалари ноқонуний такрорланишидан муҳофаза қилиш тўғрисидаги Конвенцияга (Женева, 1971 йил 29 октябрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида”;

“Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг муаллифлик ҳуқуқи бўйича шартномасига (Женева, 1996 йил 20 декабрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида”, “Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг ижролар ва фонограммалар бўйича шартномасига (Женева, 1996 йил 20 декабрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида”;

“Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида стратегик шериклик тўғрисидаги Шартномани (Тошкент, 2018 йил 17 август) ратификация қилиш ҳақида”;

“Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар томонидан қўшма аксилтеррор ўқув машғулотларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Битимни (Душанбе, 2008 йил 28 август) ратификация қилиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари сенаторлар томонидан маъқуланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1