1

Камчаткалик шифокор ўзбекистонлик аёлнинг ҳаётини сақлаб қолди

ДУНЁ 13.12.2018, 11:50
Камчаткалик шифокор ўзбекистонлик аёлнинг ҳаётини сақлаб қолди

Камчатка фалокатлар тиббий маркази шифокори Александр Просин самолёт бортида ўзбекистонлик аёлнинг ҳаётини сақлаб қолди, деб хабар қилди kp.ru нашри.

Шифокорнинг айтиб беришича, воқеа 10 декабр куни содир бўлган. Петропавловск-Камчатский шаҳридан Москвага 1731 сонли парвоз билан учаётган самолёт бортида йўловчилардан бирининг соғлиғи кескин ёмонлашгани ҳақида маълум қилинган.

Парвоз давомида аёлнинг ҳолати кескин ёмонлашади. У қорин бўшлиғида қаттиқ оғриқ борлиги ҳақида шикоят қилади. Александр Просин беморга оғриқ қолдирувчи муолажалар қилади ва 1,5 соат давомида унинг ҳаётини хавфдан сақлаб туради.

Ёқутистон аэропортида ноқулай об-ҳаво туфайли самолёт қўна олмайди. Шунда, самолёт яқин орадаги аэродром — Мирний шаҳрида шошилинч қўниб, беъмор тез ёрдам бригадасига топширилади.

Маълум бўлишича, парвозгача ўзбекистонлик аёлга Камчаткадаги клиникалардан бирида ўткир касаллик ташхиси қўйилган ва дарҳол касалхонага ётиши айтилган. Лекин у шифокорнинг тавсиясини эътиборсиз қолдириб, Тошкентга учишни маъқул кўрган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1