1

Волейболчиларимиз Қозоғистондаги халқаро турнирда иштирок этишмоқда

СПОРТ 12.12.2018, 22:22
Волейболчиларимиз Қозоғистондаги халқаро турнирда иштирок этишмоқда

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида волейбол бўйича эркаклар ўртасида халқаро турнир старт олди.

Турнирда Россия, Туркманистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистондан жамоалар қатнашмоқда. Мусобақада юртимиз шарафини Тошкент шаҳрининг "Ориент" жамоаси ҳимоя қилмоқда.

Кеча мусобақанинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бугун вакилларимиз Қозоғистоннинг "Буревестник Алмати" жамоасига қарши ўйин ўтказадилар.

Эслатиб ўтамиз, "Ориент" жамоаси бир неча кун олдин Қўқонда ўтказилган Ўзбекистон чемпионатининг биринчи тури якунларига кўра пешқадамга айланиб олганди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1