​18 та машҳур аёлларнинг "калтакланиши"га нима сабаб бўлди? (фото)

ЖАМИЯТ 12.12.2018, 17:21
​18 та машҳур аёлларнинг "калтакланиши"га нима сабаб бўлди? (фото)

Эътибор берсангиз, эри урган аёллар кўкарган, қизарган, бўзарган юзини иложи борича рўмол, упа-элик, қуёш бўлмаса-да, офтобдан ҳимоя қилувчи кўзойнак билан яширишади. Ҳаракатлари бесамарлигини билсалар-да, ўзларича оғзаки баҳоналар ўйлаб топишади. Бу жароҳатлар фарзандларининг қалбига, руҳига салбий таъсир қилмаслиги учун: “Отанг аслида яхши инсон. Фақат сал жаҳлдор. Сал нарсага жаҳли чиқиб кетади”, дейди. Лекин оилани муқаддас сақлашга фақат аёлнинг жасорати кифоя қиладими? Аёллар оиласинингсирини қанчалик яширмасин, зўравонликларга чидамасин, сабр қилмасин, доимий жанжалларнинг салбий оқибатлари турли жиноятларда фош бўлмоқда.

"Оғир ва ўта оғир жиноятларнинг 40 фоизи оилаларда"

Исломиддин Халилов, Ички ишлар вазирлигининг Жиноятлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи:

Оғир ва ўта оғир турдаги қасддан одам ўлдириш, қасддан тан жароҳати етказиш каби жиноятларнинг 40 фоизи оилаларда содир бўляпти. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида ана шу турдаги жами 369 жиноят содир этилган бўлиб, улардан 144 таси оила, турмуш доирасида кузатилган қотилликлардир. Ушбу жиноятларнинг сабаби ўрганилганда, буоилаларда доимий жанжаллар бўлиб келгани аниқланган.

Дунё бўйича эса...

Ички ишлар вазирлигининг вакили айтган рақамлар жаҳон миқёсида янада кўп кўрсаткичларни ташкил этади. БМТ маълумотларига кўра, ҳар учинчи аёл оилада зўравонликдан азият чекмоқда. Шу сабаб ҳам БМТ томонидан 25 ноябрь — Халқаро хотин-қизларга нисбатан зўравонликни бартараф этиш куни деб эълон қилинган. Ушбу сана муносабати билан аёлга нисбатан қилинаётган зўравонликка бутун жамоатчиликнинг эътиборини қаратиш мақсадида, ҳар йили 16 кун мобайнида акция ташкил этилади. Жумладан, Ўзбекистонда ҳам.

Зўравонликка қарши фотокўргазма

Пойтахтдаги “Илҳом” театрида 30 ноябрдан 2 декабрга қадар аёлларга нисбатан қилинаётган зўравонликларга қарши курашишни тарғиб қилувчи фотосуратлар кўргазмаси ташкил этилди. Ота-онасидан, ҳаттоки, фарзандларидан калтак изларини яширган аёллар, кўргазма учун суратга тушмаслиги аниқ. Шу сабаб зўравонликнинг мудҳиш кўринишини суратларда акс эттириш учун мамлакатимизнинг таниқли хотин-қизлари таклиф этилди. Улар орасида ватандошимиз, россиялик тадбиркор Алишер Усмоновнинг жияни Ганя Усманова, актриса Шаҳзода Матчонова, қўшиқчи НилуфарУсмонова ҳамда таниқли моделлар бор.

“Эҳтиётқилинг, нозик” кўргазмасининг муаллифи Ахрор Абдураҳманов. Кўргазмада 18 нафар аёл иштирок этди. Лойиҳа иштирокчилари мамлакатимиз аёлларига бу кўргазмалар орқали иллатларга қарши жим турмасликка чорлайди.

Нилуфар Усмонова, қўшиқчи: "Ҳаёт ришталарини узмаслиги керак"

— Худога шукрки, динимизда аёллар заифа сифатида ардоқланган. Ҳамма оғир ишлар эркакларга, енгил вазифалар аёлларга буюрилган. Ушбу кўргазма инсонларни бир-бирига қўл кўтармаслиги учун тақдим этилди. Оилада аёл шундай вазиятга тушса ҳам бирданига ҳаёт ришталарини узмаслиги керак. Аввало, ўзининг хатти-ҳаракатларини таҳлил қилиши, феълидаги иллатларни англаб, тўғриласа ва эркак ҳам виждонли бўлса, ҳаммаси яхши бўлади. Аёл чиройли муомалада бўлса, эркак ҳам қўлига эрк бермай хотинининг дардини тингласа, иккиси бир-бирини тушунса ҳаётда бундай зўравонликлар бўлмайди.

Шаҳзода Матчонова, актриса: "Жисмоний жароҳатлар кетар, аммо..."

— Юздаги бу жароҳатлар кетар, аммо қалбдаги жароҳатлар бир умр кетмаслиги аниқ. Наҳотки, эркаклар бу ҳақда ўйлашмайди. Бундай зўравонликларидан кейин аёлининг кўнглида нафрат уйғонмайдими? “Қуш уясида кўрганини қилади”. Эркак киши ўғли ўзидан андоза олишини ҳамў йлаши керак.

Навбаҳор ИМАМОВА, “Америка овозимухбири: "Зўравонлик содир бўлаётган оиланинг нимаси муқаддас?"

— "Оила муқаддас", "Оила буюк даргоҳ" деб кўп такрорланади. Аксарият аёллар онгига ҳам шу сингиб қолганидан уйидаги бор муаммодан кўз юммоқда. Айтинг-чи, уйида зўравонлик содир бўлаётган оиланинг нимаси муқаддас? Ўзбекистонда аёлларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда, энг аввало, қонун устуворлигини таъминлаш, иқтисодий масалаларни ҳал қилиш керак, деган фикрдаман.

Ҳуснора Шадиева, блогер: "Иллатлар фарзандлар феълида намоён бўлмаслиги керак"

— Бу ниқобда жанжал содир бўлаётган оилага тушиб қолгандек бўлдим. Шунча калтакдан сўнг ҳам аёллар нега жим туришади? Буни балки оиланинг “сири”, дея яширишга ҳаракат қилишар. Лекин бундан болалари ҳам жабр кўрмоқда-ку! Менимча, бундай зўравонликка фақат ўзига ишонмайдиган, айтайлик, болалари билан кўчада қолиб кетишга қўрқадиган аёлгина чидаши мумкин. Бунга қарши курашиш учун, аёл ўзида куч топиши керак. Оиланинг бузилиши тарафдори эмасман. Лекин бундай зўравонларни жиловлаб қўядиган тегишли ташкилотларнинг ишларини янада кучайтириш керак. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси бу борада сезиларли ҳаракатларни амалга ошир­япти, албатта. Иллатларнинг фарзандлар феълида намоён бўлмаслиги учун ҳам, бундай ҳолларда аёллар жим турмаслиги керак. Тегишли ташкилотлар эса уларни ҳимоя қилиши лозим.

Фото против насилия: известные девушки Ташкента приняли участие в специальном проекте (фото)

Фото против насилия: известные девушки Ташкента приняли участие в специальном проекте (фото)

Фото против насилия: известные девушки Ташкента приняли участие в специальном проекте (фото)

Фото против насилия: известные девушки Ташкента приняли участие в специальном проекте (фото)

Фото против насилия: известные девушки Ташкента приняли участие в специальном проекте (фото)

Фото против насилия: известные девушки Ташкента приняли участие в специальном проекте (фото)

Фото против насилия: известные девушки Ташкента приняли участие в специальном проекте (фото)

Фото против насилия: известные девушки Ташкента приняли участие в специальном проекте (фото)

Фото против насилия: известные девушки Ташкента приняли участие в специальном проекте (фото)

Хулоса

Албатта, кўргазмада намойиш этилган БУ суратлардан завқ оласиз, дея олмаймиз. Суратлардаги аёлларнинг бахтсиз кўзларини кўриб сиқиласиз, эзиласиз, бошингизга оғриқ киради. Аммо баъзи эркакларнинг бундан хулоса чиқаришига умид қиламиз. Шу ўринда зўравонликдан жабр чекаётган аёлларга маълумот тариқасида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ташкил этилиб, 24 соат хизмат кўрсатаётган — 1146 ишонч рақамини яна бир бор эслатиб ўтишни жоиз билдик.

Инобат Эрназарова,

Суратларни Ринат Каримов тасвирга олган

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1