Зулфиқор Мусоқовнинг "Берлин-Оққўрғон" фильми тақдимоти бўлиб ўтади

МАДАНИЯТ 11.12.2018, 19:02
Зулфиқор Мусоқовнинг "Берлин-Оққўрғон" фильми  тақдимоти бўлиб ўтади

Кинорежиссёр Зулфиқор Мусоқов "Ўзбеккино" Миллий агентлиги, "Ўзбекфильм" ДУК буюртмасига асосан "Берлин-Оққўрғон" номли тўлиқ метражли бадиий фильмни суратга олди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.

Қайд қилинишича, мазкур фильмда 1941-1945 йилларда кечган Иккинчи жаҳон урушида ўзбек миллатининг жасур ва мард ўғлонлари, шунингдек, фронт ортидаги Ўзбекистон халқининг кўрсатган беминнат меҳнатлари ҳамда инсонийлик муносабатлари акс эттирилган.

Жорий йилнинг 14 декабрь куни соат 15.00 да Алишер Навоий номидаги киносаройда "Берлин-Оққўрғон" номли бадиий фильмнинг фақат оммавий ахборот воситалари ходимлари учун тақдимоти ва намойишидан сўнг матбуот анжумани ўтказилиши режалаштирилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1