Ўзбекистон давлат мусиқали комедия театри жамоасининг чиқиши эътирофга сазовор бўлди

МАДАНИЯТ 11.12.2018, 17:25
Ўзбекистон давлат мусиқали комедия театри жамоасининг чиқиши эътирофга сазовор бўлди

Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри жамоаси Екатеринбург шаҳрида “Амалиётдан мукаммаллик сари” Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги ҳамда яқин қўшни давлатлар мусиқали театрларининг халқаро форумида иштирок этишди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.

Свердловск давлат академик мусиқали комедия театрининг 85 йиллиги муносабати билан ўтказилган форум доирасида мутахассислар томонидан соҳага оид мастер класслар, тренинглар ва мусиқали спектакллар ҳамда Россия Федерацияси халқ артисти Кирилл Стрежнев ва соҳанинг етук мутахассислари томонидан амалий машғулотлар, “Мюзиклда актёр пластикаси” мастер класслар ташкил этилди.

Форум доирасида Россия, Белоруcсия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Ўзбекистон мусиқали театрлари келгусида ҳамкорликда фестиваль ва ижодий сафарлар ташкил этишга келишиб олишди.

Халқаро форумнинг ёпилиш маросими Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри жамоасининг чиқиши форум қатнашчилари эътирофига сазовор бўлди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1