1

Халқаро медиа-форум: Ўзбекистонда илк бор "ақлли китоб" тақдим этилди (видео)

МАДАНИЯТ 11.12.2018, 16:26
Теглар: Видео
Халқаро медиа-форум: Ўзбекистонда илк бор "ақлли китоб" тақдим этилди (видео)

Пойтахтда "Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида" лойиҳасининг 2018 йил якунлари ва "Йўл харитаси-2019"ни ишлаб чиқишга бағишланган халқаро мультимедиа форуми бўлиб ўтмоқда.

Бу галги медиа-форумда "ақлли китоб" тақдим этилди. Китобнинг ўзига хос хусусияти, унинг мамлакатимизда жонли эффектлар билан безатилган илк босма нашр эканлигидир.

"Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида” лойиҳасининг раҳбари Фирдавс Абдухолиқовнинг айтишича, бу замонивий телекоммунакия ва алоқа воситаларига ўта даражада берилиб кетган ёшларни китобга қайтаришда ўзига хос ёндашув бўлиши мумкин.

Замонавий полиграфия санъатининг барча ютуқларини ўзида акс эттирган бу китоб орқали китоб-альбомлардаги мавзулар ҳақида видеомаълумотлар олиш мумкин.

Бунинг учун дастлаб NazzAR иловасини юклаб олиш, кейин смартфон камерасини китобдаги тегишли суратга қаратиш керак бўлади. Фақат, смартфонни шундай ушлаб туриш керакки, белгиланган сурат экранда тўлиқ акс этсин.

Шундан сўнг, мазкур суратдаги тасвирланган манзаралар билан интерактив режимда танишиш имконияти юзага келади.


Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1