1

Халқаро медиа-форумнинг иккинчи кунига старт берилди

МАДАНИЯТ 11.12.2018, 15:26
Халқаро медиа-форумнинг иккинчи кунига старт берилди

Бугун, 11-декабрь куни НАЭСМИ Медиа холида "Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида"лойиҳасининг 2018 йил якунлари ҳамда 2019 йил йўл харитасига бағишланган халқаро медиа-форуми иккинчи куни ўз ишини давом эттирмоқда.

Унда халқаро ташкилотлар ва дипломатик миссиялар вакиллари, миллий ва жаҳон шарқшунос олимлари, музей ходимлари, вазирлик ва идоралар вакиллари қатнашмоқда.

Йиғилишни «Ўзбекистоннинг маданий мероси жаҳон тўпламларида» медиа-лойиҳасининг таҳрир кенгаши раиси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Акмал Саидов очиб берди:

"Медиа-форумнинг икки кунида 10 та махсус тадбир режалаштирилган эди, уларнинг ярми биринчи куни бўлиб ўтди. Бугун ҳам аҳамиятли воқеалар кўзда тутилган. Улардан бири «Маданий меросни оммавийлаштиришнинг мултимедиа йўналишлари. 2019 йўл харитаси" лойиҳасининг тақдимоти ўтказилади. Йилдан йилга лойиҳамиз кўлами кенгаймоқда.

Бугун сиз лойиҳанинг янги йўналишлари ва унинг режалари ҳақида эшитасиз. Яна бир муҳим нарса шундаки, лойиҳа бутун дунёдаги олимларни ва мутахассисларни дунёга бирлаштирди ва шу билан бирга Ўзбекистон ва унинг маданий мероси уларнинг ўрганиш объектига айланди".

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1