1

Азиз Абдуҳакимов: "Ўзбекистоннинг маданий мероси жаҳон тўпламларида" лойиҳаси ноёб ташаббусдир

МАДАНИЯТ 11.12.2018, 13:33
 Азиз Абдуҳакимов: "Ўзбекистоннинг маданий мероси жаҳон тўпламларида" лойиҳаси ноёб ташаббусдир

Пойтахтимизда “Ўзбекистоннинг маданий мероси жаҳон тўпламларида” лойиҳасининг 2018 йил якунлари ва 2019 йил йўл харитасини ишлаб чиқишга бағишланган халқаро мультимедиа форуми ўз ишини давом эттирмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов маданий меросни асраб-авайлаш ва ўрганишнинг муҳимлиги ҳақида гапириб берди:

"Бугун яна бир бор маданий меросни сақлаб қолиш борасида катта иш амалга оширилмоқда. "Ўзбекистоннинг маданий мероси жаҳон тўпламларида" лойиҳасининг тақдимоти бунинг яққол мисоли. Бизнинг улкан тарихий-маданий меросимиз бор. Бу борада дунёдаги катта музейлар ва кутубхоналар билан алоқалар ўрнатилди. У ерларда сақланаётган осори атиқаларимиз факсимилеси тайёрланиб, юртимизга келтирилмоқда.

Айниқса, ижодий жамоанинг ишини жуда юқори баҳолайман. Бу иш жуда катта қатъият ва масъулиятни талаб этади. Мен сизларга "Ўзбекистоннинг маданий мероси жаҳон тўпламларида" лойиҳасининг нашрлари билан танишиб чиқишингизни таклиф этаман.

Ушбу китоб-альбомлар Темурийлар тарихий музейига жойлаштирилди. Биз уларни йирик кутубхоналаримиз ва жамоатчиликни кўздан кечириш учун бошқа жойларга сотиб олишни ҳам режалаштирмоқдамиз.

Ушбу китоблар ЮНEСКО ва бошқа халқаро ташкилотларда Ўзбекистоннинг маданий меросини тарғиб этишда қўлланади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон маданий меросини сақлаб қолиш ва мустаҳкамлаш борасидаги ташаббусларини амалга оширишда ушбу лойиҳа ўз тасдиғини топди.

Хорижий экспертларнинг фикрича, лойиҳа бугунги кунда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ноёб ташаббусдир".

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1