1

Тошкентда маданий халқаро анжуман ўз ишини бошлади (фото)

МАДАНИЯТ 10.12.2018, 13:55
Тошкентда маданий халқаро анжуман ўз ишини бошлади (фото)

Бугун, 10 декабрь куни Ўзбекистонда “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” лойиҳасининг 2018 йил якунла­ри ва “Йўл харитаси-2019”ни ишлаб чиқишга бағишланган халқаро мультимедиа форуми ўз ишини бошлади.

Мазкур йирик анжуманни Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва тарғиб этиш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг бошқаруви раиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Фирдавс Абдухолиқов очиб берди.

Сўнгра меҳмонлар "Ўзбекистоннинг ривожланиш стратегияси: мамлакатнинг маданий меросини асраб-авайлаш ва ўрганиш учун амалга оширилаётган ислоҳотлар, лойиҳалар ва дастурлар" фильмини кўришга таклиф қилинди.

Шахноза Ғаниева муаллифлигидаги ушбу кинокартина TV гуруҳ томонидан суратга олинган бўлиб, унда мамлакатимизда олиб борилаётган иш жараёнлари хусусида сўз юритилган.


















Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари Миллий ассоциацияси ташаббуси билан ўтказилаётган ушбу нуфузли анжуманда мамлакатимиздан ва дунёнинг турли мамлакатларидан 300 дан ортиқ олимлар, мутахассислар, экспертлар иштирок этмоқда.

Шерзод Икрамутдинов олган суратлар

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1