1

Пойтахтда Янги йилнинг бош арчаси ўрнатиладиган жой ўзгарди

ЖАМИЯТ 10.12.2018, 09:56
Теглар: Фото
Пойтахтда Янги йилнинг бош арчаси ўрнатиладиган жой ўзгарди

Янги йилнинг асосий арчаси пойтахтимизнинг бош майдони – Мустақиллик майдонида ўрнатилишига кўникиб қолган эдик. Аммо сўнгги икки йилда Бош арча "Анҳор-Локомотив" истироҳат боғига ўрнатилди.

Бу йил эса юртдошларимиз Янги йил байрамининг асосий тантаналарини янги манзил – Мустақиллик шоҳ кўчасида, яъни Ёшлар ижодиёт саройининг орқа томонидаги очиқ майдонда қарши олишадиган бўлди.

Бу хабарни Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати ҳам тасдиқлади, деб ёзмоқда ЎзА. Кеча эрталабдан Мустақиллик шоҳ кўчасига Янги йил байрамининг бош арчасини ўрнатиш ишлари бошлаб юборилди.

Бундан ташқари Янги йил арчаси пойтахтимизнинг яна олтита нуқтасида пайдо бўлади.

photo5217834890807060969.jpg

Тошкент шаҳар ҳокимлиги маъмурияти байрамгача Тошкент янада ёрқин ва чиройли бўлишига ишонтирмоқда.

Эслатиб ўтамиз , жорий йил ҳам юртдошларимиз Янги йил байрами муносабати билан 30 декабрдан то 3 январга қадар дам олишади.

Шарҳлар

Солиҳон домла 15 суткага қамалди

01.04.2024, 16:31

Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган Солихон Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Darakchi.uz га хабар берди.2024 йил 30 март Тошкент...
Педагогларни 3 йил куттирган қонундан қайси имтиёзлар “тушиб” қолган?

21.02.2024, 17:28

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...
⚡️iPhone 16 кўриниши эълон қилинди

13.02.2024, 09:36

Твиттерда Majin Bu тахаллуси остида яширинган таниқли Apple инсайдери янги авлод iPhoneлари ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди. Инсайдер хабаридан маълум бўлишича, компания бир вақтнинг ўзида...
Вайрон бўлган уйлар, жароҳат олган одамлар ва уларга ёрдам бераётган ходимлар… Сергелида отган машъум тонг (фотожамланма)

29.09.2023, 00:10

Бугун, 28 сентябрь куни соат 02:43 да Тошкент шаҳар Сергели тумани "Қурувчилар" даҳасида жойлашган омборхоналарнинг бирида кучли чақнаш оқибатида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берган...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1