1

​Дунё олимлари Ўзбекистонда тўпланади

МАДАНИЯТ 07.12.2018, 12:48
​Дунё олимлари Ўзбекистонда тўпланади

10-11 декабрь кунлари Ўзбекистонда “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” лойиҳасининг 2018 йил якунлари ва "Йўл харитаси-2019"ни ишлаб чиқишга бағишланган халқаро мультимедиа форуми бўлиб ўтади. Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари Миллий ассоциацияси ташаббуси билан ўтказилаётган ушбу нуфузли анжуманда мамлакатимиздан ва дунёнинг турли мамлакатларидан 300 дан ортиқ олимлар, мутахассислар, экспертлар иштирок этиши кутилмоқда.

Таъкидлаш ўринлики, бундай тадбирларнинг биринчиси “Ўзбекистон маданий мероси: халқлар ва маданиятлар ўртасидаги мулоқотга йўл” конгресс 2017 йил май ойида Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ўтказилган, анжуман ниҳоясида Ўзбекистон маданий меросини сақлаш, ўрганиш ва тарғиб этиш Бутунжаҳон жамияти ташкил этилган эди.

Жорий йилнинг июнь ойида Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридабўлиб ўтказилган форумда ҳам халқаро жамият аъзолари иштирок этиб, маданий меросимизни тадқиқ этиш бўйича бир қатор янги кашфиётларни жамоатчилик эътиборига тақдим этишди.

— Ҳали жаҳоннинг бирор мамлакати тарихий меросини ўрганиш мақсадида бу қадар кўп олимларни ўзида жамлаганйирик илмий ташкилот тузилмаган эди, - дейди “Ўзбекистон маданий мероси – дунё тўпламларида” лойиҳаси раҳбари Фирдавс Абдухолиқов. — Мазкур жамият аъзолари орасида мамлакатимизнинг қатор таниқли олимлари қатори хорижий мамлакатларданЕфим Резван, Андрей Омельченко, Фредерик Старр (АҚШ), Фрэнсис Ришар (Франция), Кетлин Гебль (Германия), Лале Улуч (Туркия) Шоҳин Мустафоев (Озарбойжон) сингари олимларни учратишимиз мумкин.

10-11 декабрь кунлари ўтадиган форумда ҳам Ўзбекистон маданий меросини тадқиқ этиш борасида олиб борилаётган ишлар, кейинги йилдаги вазифалар ҳақида сўз юритилади.

Россия, Туркия, Чехия, Германия, Япония сингари мамлакатларда сақланаётган осори атиқаларимиз ҳақида ҳикоя қилувчи китоблар-альбомлар, шу мавзудаги ҳужжатли фильмлар намойиш қилинади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1