"Ўзбекконцерт" 7 нафар хонанданинг видеоклипини рад этди

ШОУ-БИЗНЕС 06.12.2018, 14:12
"Ўзбекконцерт" 7 нафар хонанданинг видеоклипини рад этди

Жорий йил 5 декабрь куни “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси қошидаги қўшиқлар ва уларга ишланган видеоклиплар савиясини баҳолаш бадиий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Кенгашда 16 нафар хонандалар томонидан тақдим этилган видеоклиплар кўриб чиқилди.

“Ниҳол” мукофоти совриндорлари Ирода Дилрознинг “Ўғлим”, Шароф Муқимовнинг “Қора кўзлар”, хонандалар Зилола Мусаеванинг (Шахзода) “Мен ўша”, Отабек Муҳаммадзоҳиднинг “Она”, Қиличбек Мадалиевнинг “Севги”, Жасур Мавлоновнинг “Нетай” қўшиқларига ишланган видеоклиплари муҳокама қилиниб эфирга узатишга тавсиялар берилди.

“Мароқанд” гуруҳининг “Торимнинг сири”, Элвин Мирзезаде ва Шахризода Аҳмедова билан ижро этган “Ҳасрат” қўшиқларига олинган видеоклипларига истисно тариқасида рухсат берилди.

Хонандалар Жаҳонгир Позилжонов ва Дилафрўз Ҳайитметовалар ижро этган “Меҳмоним” дуэти, Севара Юсупованинг (Севара тахаллуси билан эфирга чиқаётган) “Узун йўл”, Маҳлиё Омоннинг “Фарғонадан”, Жаҳонгир Отажановнинг “Қадди баланд”, Достон Убайдуллаевнинг “6-хонадон”, Алишер Зокировнинг “Майли, майли” қўшиқларига олинган видеоклиплари муҳокама қилиниб, уларда баъзи жузъий камчиликлар кўзга ташлангани сабабли рад этилди.

“Хонандалар Бадиий Кенгашга аъзолари томонидан рад этилган видеоклиплардаги қўшиқ матни, мусиқаси, видеоклип дастури (сценарийси)нинг ғоявий-бадиий савиясига алоҳида эътибор қаратиб, кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб Бадиий Кенгашга қайта топширишлари мумкинлигини маълум қиламиз”, - дейилган хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1