Долзарб мавзулар Фото

Бишкекда Ўзбекистон киноси кунлари ўтказилмоқда

Бўлимлар: МАДАНИЯТ
Теглар:
Добавлено: 04.12.2018, 21:41

Бишкекдаги “Манас” кинотеатри ва Чингиз Айтматов номидаги киночилар уйида Ўзбекистон киноси кунлари бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда “Ўзбеккино” миллий агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон киноси кунлари доирасида режиссёр Ёлқин Тўйчиевнинг “Ришта”, Александр Гамировнинг “Ота уйи” кинокартиналари, шунингдек, Ўзбекистон—Қирғизистон киноижодкорларининг қўшма лойиҳаси асосида суратга олинган “Сарвиқомат дилбарим” кинофильмининг премьераси намойиш этилди.

Тадбирларда Матёқуб Матчонов, Улуғбек Қодиров каби ўзбек актёрлари иштирок этмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии