PROloguye халқаро кинофестивалидаги қисқа метражли фильмлар намойишида иштирок этишингиз мумкин

МАДАНИЯТ 28.11.2018, 10:09
PROloguye халқаро кинофестивалидаги қисқа метражли фильмлар намойишида иштирок этишингиз мумкин

PROloguye халқаро кинофестивалининг иккинчи куни энг масъулиятли ва ҳақиқий истеъдодларни яна бир бор кашф этиш, уларнинг ижодий ишларига муносиб баҳо бериш билан давом этади.

Қисқа метражли бадиий фильмлар халқаро танловида қатнашаётган ёшларнинг ижодий ишлари нуфузли ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилади.

Мазкур номинацияда АҚШ, Россия, Польша, Жанубий Корея, Швеция, Эрон, Туркия, Қозоғистон, Ўзбекистон ва бошқа мамлакатларнинг 14 та картинаси бош соврин учун кураш олиб боради.

Номинантлар орасидан ўзбекистонлик кинорежиссёр Дилшода Абдураҳимованинг «Қулун» картинаси ҳам жой олган.

Қисқа метражли бадиий фильмлар халқаро танлови «Ёшлар ижод саройи»да бўлиб ўтади.

Агар қизиқаётган бўлсангиз, сиз ҳам томошабин сифатида биринчилардан бўлиб, ушбу фильмларни томоша қилишингиз мумкин.

Фильмлар намойишига кириш бепул.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1