Ўзбекистонлик актриса халқаро кинофестивалда гран-прини қўлга киритди

МАДАНИЯТ 23.11.2018, 14:58
Ўзбекистонлик актриса халқаро кинофестивалда гран-прини қўлга киритди

Феруза Саидова Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ўтказилган халқаро кинофестивалда «Энг яхши аёл роли учун» гран-прини қўлга киритди. Бу ҳақида «O'zbekkino» миллий агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида бўлиб ўтган Шакен Айманов номидаги халқаро кинофестивалда Зулфиқор Мусоқовнинг «Дадам бетоб» фильми иштирок этди.

Фестивалда, «Дадам бетоб» фильмида бош ролни ижро этган актриса Феруза Саидова «Энг яхши аёл роли учун» номинациясида ғолиб бўлди.

Маҳоратли актрисага мукофотни яқин кунларда бўлиб ўтиши кутилаётган “Берлин оққўрғон” фильми тақдимот маросимида топшириш режалаштирилмоқда.

Фильм сабр-тоқат, матонат ҳақида ҳикоя қилади. Картинада бугунги ижтимоий муаммолар, ҳаётий қарама-қаршиликлар ифода этилган. Оғир хасталикка учраган турмуш ўртоғини оёққа турғазиш учун шаҳарга келиб, киракашлик қилган Азиза, ҳаётда кўп бор ноҳақликларнинг қурбонига айланиб, охир-оқибат жиноят кўчасига кириб қолган Покиза каби образларнинг тақдири мисолида ҳаётий муаммолар очиб берилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1