1

PROlogue халқаро кинофестивали доирасидаги тадбирлар ўтказиладиган жойлар маълум қилинди

МАДАНИЯТ 21.11.2018, 14:13
PROlogue халқаро кинофестивали доирасидаги тадбирлар ўтказиладиган жойлар маълум қилинди

27-30 ноябрь кунлари Тошкентда IV PROlogue халқаро кинофестивали бўлиб ўтади.

27 ноябрь куни Ёшлар ижод саройида кинофестиваль дирекцияси вакиллари, ҳакамлар ҳайъати ва ОАВ ходимлари иштирокида асосий матбуот анжумани ташкил этилади.

Шу куни соат 18.00 да Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театрида PROlogue кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Тадбирда “Scorpion” фильмининг гала - премьераси ўтказилади.

27 дан 30 ноябргача кинофестиваль доирасида Ёшлар ижод саройида қисқа метражли фильмлар намойиши, Premier Hall кинотеатрида эса танлов доирасида тўлиқ метражли фильмлар тақдимоти ўтказилиши режалаштирилган. Халқаро кинофестивалнинг барча меҳмонлари LOTTE City Hotel Tashkent Palace меҳмонхонасига жойлаштирилади.

PROlogue - 2018 кинофестивалининг ёпилиши маросими 30 ноябрь куни соат 18.00 да Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театрида бўлиб ўтади.

Жорий йилда PROlogue кинофестивалида 13 та давлат, жумладан, АҚШ, Корея, Польша ва бошқа мамлакатлар вакиллари ўз фильмларини намойиш этишади.

Барча хоҳловчилар қисқа ва тўлиқ метражли картиналар намойишига ташриф буюришлари мумкин. Кириш бепул.

Мазкур тадбир Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Кинематографияни ривожлантириш маркази, Ёш кинематографлар кенгаши ва Ўзбекистон Миллий кинокомиссияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1