1

Лидер болани тарбиялаш сирлари

СУҒДИЁНА 20.11.2018, 14:57
Лидер болани тарбиялаш сирлари

Бола бошидан, деганларидек, хорижлик мутахассислар олиб борган илмий тадқиқотлардан аён бўлдики, болада жуда ёшлигиданоқ тадбиркорлик ва лидерлик қобилиятини шакллантириш мумкин. Бу борада қуйидаги 7 тавсия ота-оналарга асқатади.

  • Боланинг фикрини ҳурмат қилаётганингизни унинг ўзига доим билдиринг.
  • Ҳар доим аъло баҳо олишга мажбурламанг. Чунки болада ўқишга, билим олишга қизиқишни кучайтириш керак. У баҳо учун эмас, чинакам маънода билим олишга интилиши лозим.
  • Мақсад сари дадил қадам ташлашга ўргатинг. Бунинг учун кичкинтой турли танлов ва беллашувларда кўпроқ иштирок этсин.
  • Боланинг “шахсий ҳаёти” билан қизиқиб бориш лозим. Мисол учун, боғча ёки мактабда бирор дўсти ундан фойдаланаётган бўлиши мумкин. Болага чин дўст ҳеч қачон бундай қилмаслигини тушунтиринг. Ўз навбатида, болангиз ҳам бошқаларга нисбатан манипуляция қўллашига йўл қўйманг;
  • Бола тўгаракларга бориши, жамоавий ишлашни ўрганиши керак. Чунки лидер журъатли, киришимли, ортидан кўпчиликни эргаштира оладиган бўлиши шарт.
  • Ўғил-қизингизга нафақат ота-она, балки дўст, сирдош ҳам бўлинг!
  • Америкалик миллиардер Фрейзер Доэрти эришган барча муваффақиятларига сабаб деб 14 ёшида бувисининг рецептлари асосида мевалардан жем тайёрлашга қизиқиб қолганини билади. У пиширган мурабболарини қўшниларга сотиб, шундан жамғарган пулига ўзининг ишлаб чиқариш корхонасини ташкил қилган. Ва орадан уч йил ўтгач миллионерга айланган! Сиз ҳам болангизда йилт этган қизиқиш ва иқтидорни пайқасангиз, уни имкон қадар қўллаб-қувватланг.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1