1

Ҳафталик башорат: Муҳаббатингиз куч беради!

МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ 19.11.2018, 10:13
Ҳафталик башорат: Муҳаббатингиз куч беради!

19—25 ноябрь, 2018 йил

Ҳамал

Режалаштириб қўйган ишларингизни кўнгилдагидек амалга ошириб, ўзингизни қушдек енгил ҳис этасиз. Албатта, меҳнатга яраша рағбат ҳам бор. Ишларингиз тиғизлигини яқинларингизга тўғри тушунтиринг. Акс ҳолда улар сиздан гина қилиб юришлари мумкин. Якшанба куни ҳеч қандай ишни режалаштирмай, мароқли ҳордиқ чиқаринг.

Савр

Яқинларингиз муваффақиятидан хурсанд бўласиз. Уларнинг муҳаббати сизга куч бағишлайди. Молиявий муаммоларни ўйлаб, ташвиш чекманг. Ўйлаганингиз билан фойдаси йўқ. Ундан кўра уни бартараф этиш йўлларини излаб топинг. Атрофдагилардан ширин сўзингизни қизғанманг. Эски гиналарни эслаб, кек сақлаб ўтирсангиз вазият янада чигаллашиши мумкин.

Жавзо

Ишда сизга қўшимча вазифалар юкланиши мумкин. Билдирилган ишончни оқлашга ҳµаракат қилинг. Бу қўлингиздан келади, албатта. Сизда билим ҳам, истеъдод ҳам етарли. Улардан тўғри фойдаланишга ҳаракат қилинг. Акс ҳолда қулай имкониятларни бой бериб қўйишингиз мумкин. Ҳафтанинг иккинчи ярмида дўстлар билан учрашиб, муҳим масалалар борасида маслаҳатлашиб оласиз.

Саратон

Етакчилик қобилиятингизни кўрсатиб қўйиш вақти келди. Қачонгача жим ўтирасиз?! Ўрнингиздан турингу тезда ишга киришинг. Бундай имконият бошқа бўлмаслиги мумкин. Пул билан боғлиқ муаммоларни эсингиздан чиқарасиз. Катта харидлар қилиб, хурсанд бўласиз. Севги-муҳаббат бобида ҳозирча ҳеч бир янгилик йўқ.

Асад

Ҳафта ёқимли учрашувларга бой бўлади. Бундан руҳланиб, барча ишларни аъло даражада амалга оширасиз. Юлдузлар сизга аниқ режа тузиб олишни маслаҳат беришяпти. Бу ўзингизни ортиқча уринтириб чарчаб қолмаслигингиз учун. Шу боис вақтида ишлаб, вақтида дам олинг. Ўзингизга-ўзингизғамхўрлик қилмасангиз бошқалар сизни ўйламайди.

Сунбула

Билим ва кўникмангизни ошириш учун қулай фурсат туғилади. Янги танишлар орттириб, ўзаро тажриба алмашасиз. Ўрганганларингизни амалиётда синаб кўрасиз. Шахсий ҳаётингизга янгиликлар олиб кириш истаги пайдо бўлади. Бу борадаги режаларингизни иккиланмасдан амалга ошираверинг. Айни дам бунинг учун қулай фурсатдир.

Мезон

Дардингизни бировларга достон қилганингиз билан ташвиш аримайди. Ундан кўра, муаммони ҳал этиш йўлларини ахтаринг. Бунинг учун сизда ҳамма нарса бор: билим ҳам, тажриба ҳам. Фақат ўзингизга ишонинг. Барчасини аъло даражада уддалайсиз. Балки кичик бизнес ё тадбиркорликда омадингизни синаб кўрарсиз. Дам олиш кунлари оилавий саёҳатга чиқишингиз кутилмоқда.

Ақраб

Ҳафта давомида кайфиятингиз кўтаринки бўлади. Янги дўстлар билан танишиб, ўзаро тажриба алмашасиз. Бу келажакдаги ютуқларингизга асос бўлиб хизмат қилиши аниқ. Моддий аҳволингиз ҳам яхшиланади. Ҳафта сўнгида уйингизда янгиликлар жорий қилиш истаги туғилиши мумкин. Фантазиянгизни ишга солинг. Бу борада оилангиз ҳам сизни қўллаб-қувватлайди.

Қавс

Зиддиятларнинг олдини олишга ҳаракат қилинг. Ён-атрофдагилар билан хушмуомала бўлинг. Улар билан баµслашиб, ҳақ эканингизни исботлашга уринманг. Агар бирор шартнома имзолашни режалаштириб қўйган бўлсангиз, уни вақтинча тўхтатиб турганингиз маъқул. Дам олиш кунлари очиқ ҳавода сайр қилиб, ҳордиқ чиқаринг.

Жадий

Бир вақтнинг ўзида бир нечта янги лойиµани амалга оширасиз. Натижасини кўриб, албатта, хурсанд бўласиз. Ҳамкорлар билан фойдали шартномалар имзолайсиз. Даромадингиз ҳам шунга яраша бўлади. Бироқ ортиқча сарф-харажатлардан ҳозирча тийилган маъқул. Пулингизни сарфлашдан кўра уни кўпайтириш борасида бош қотиринг. Эҳтиёт бўлиш керак – ишонувчанлигингиз сабаб, панд еб қолишингиз мумкин.

Далв

Ишлар кўплигидан вақтингиз тиғиз бўлади. Шунинг учун уни тўғри тақсимланг. Акс ҳолда µеч бир ишни охиригача етказолмайсиз. Берилган топшириқларни вақтида бажаринг. Жуда муҳим бўлмаса, ҳозирча учрашувларни бекор қилиб, турганингиз маъқул. Ҳатто қўнғироқларни ҳам. Шунда фикрингиз бошқа нарсаларга чалғимайди. Бирор ёрдам керак бўлса, тортинмай яқинларингиздан сўранг.

Ҳут

Бошлиқлар меҳнатингизни муносиб баҳоламасликлари мумкин. Буни ўйлаб, кайфиятни туширманг. Кўнгилни тўқ қилиб, ишингизда давом этинг. Вақти келиб сизни тан олишади, эътироф этишади.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида ўзингизни ёлғиз ҳис этасиз. Яқинларингизни йўқлаб, ҳолидан хабар олинг. Уларнинг меҳр-муҳаббатини ҳис қилганингиз сайин руҳингиз енгил тортади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1