Ёш режиссёрларнинг "ДЕБЮТ-2018" V Республика кўрик-фестивали очилди

МАДАНИЯТ 16.11.2018, 14:31
Ёш режиссёрларнинг "ДЕБЮТ-2018" V Республика кўрик-фестивали очилди

Маданият вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Театр Арбоблари уюшмаси ҳамкорлигида Ёш режиссёрларнинг “Дебют-2018” V Республика кўрик-фестивали ўтказилмоқда. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Ушбу кўрик фестиваль 15-20 ноябрь кунлари ўтказилиши белгиланди. Кўрик-фестивалини ўтказишдан мақсад, ёш режиссёрлар, ёш актёр, драматург ва саҳна рассоми соҳалари бўйича ижодкорларни аниқлаш, уларнинг иқтидорини юзага чиқариш, миллий ва умуминсоний қадриятларни тараннум этувчи бадиий баркамол саҳна асарлари яратишлари учун ёш ижодкорларда тажриба ва профессионал маҳоратнинг шаклланишига кўмаклашиш ва ривожлантиришдир.

Кеча, 15 ноябрь куни соат 17:00да Ўзбек миллий академик драма театри фойесида театр актёрлари турли образларда фестивалга ташриф буюрган меҳмонларни кутиб олишди, турли кўргазмалар ташкил этилди, сўнг Маданият вазирлиги бошқарма бошлиғи ва театрнинг устоз ижодкорлари томонидан “Дебют-2018” V Республика кўрик-фестивалининг тантанали очилиши бўлиб ўтди.

alt

Ёш ижодкор режиссёр томонидан Чингиз Айтматов асари асосида саҳналаштирилган “Оқ кема” спектали намойиш этилди.

Эслатиб ўтамиз, беш кун давомида ўтадиган “Дебют-2018” V Республика кўрик-фестивалига томошабинларни кириши бепул.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1