1

"Жаннатга йўл" қашқадарёлик ижодкорлар талқинида

МАДАНИЯТ 13.11.2018, 21:22
"Жаннатга йўл" қашқадарёлик ижодкорлар талқинида

Абдулла Ориповнинг “Жаннатга йўл” асари 1978 йилда ёзилган. Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида Қашқадарё вилояти мусиқали драма театри жамоаси шоирнинг шу асари асосида саҳналаштирилган спектаклни намойиш этди, деб ёзмоқда ЎзА.

Унда бош ролларни Шуҳрат Ризвонов, Шерзод Маҳмашукуров, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артистлар Ойгул Халилова ва Раъно Мустафоевалар ижро этди.

– Спектаклда тараққиёт кушандаси – порахўрликка қарши кураш ғояси илгари сурилади, – дейди Қашқадарё вилояти мусиқали драма театри бош режиссёри Исоҳ Тўраев. – Бу каби спектаклларнинг яратилиши ёшларимизни ватанимиз тарихи, бугунги ислоҳотлар шукуҳи билан таништириш асносида, доруламон кунларнинг қадрига етишга ундайди.

19.JPG

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1