1

"Дебют—2018" V республика кўрик-фестивали бўлиб ўтади

МАДАНИЯТ 13.11.2018, 17:00
"Дебют—2018" V республика кўрик-фестивали бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 15-20 ноябрь кунлари "Дебют—2018" V республика кўрик-фестивали бўлиб ўтади. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Унда пойтахтимиз ва республикамизнинг барча ҳудудларидан келган дебютант режиссёрлар томонидан саҳналаштирилган спектакллар намойиш этилади. Фестивалда намойиш этиладиган спектаклларни томоша қилиш бепул.

Ўзбек миллий академик драма театрида:

“Оқ кема” спектакли — 15 ноябрь 18:00;

Эломон” спектакли — 16 ноябрь 11:00;

Қондошлар” спектакли — 17 ноябрь 16:00;

Чингизхоннинг оқ булути” — 18 ноябрь 10:00;

Султон Жалолиддин” — спектакли 19 ноябрь 16:00;

“Лувр ўрдаги” — 19 ноябрь 10:00;

Нидо” моноспектакли — 20 ноябрь 9:00.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида:

Оппоғой ва етти гном” болалар учун балет-эртак спектакли — 18 ноябрь 12:00.

Фестиваль доирасидаги спектакллар Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри, Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри, Ўзбекистон давлат драма театри, Ўзбекистон давлат қўғирчоқ театри ҳамда Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрида ҳам намойиш этилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1