1

Элмира Раҳимжонова "Энг яхши аёл роли учун" номинацияси ғолиби бўлди

МАДАНИЯТ 13.11.2018, 15:58
Элмира Раҳимжонова "Энг яхши аёл роли учун" номинацияси ғолиби бўлди

Қозоғистоннинг Олмота шаҳрида ўтказилган "Bastau" VI халқаро фестивалида "Турон" театр-студияси актрисаси Элмира Раҳимжонова "Энг яхши аёл роли учун" номинацияси ғолиби бўлди. Бу ҳақда "Ўзбеккино" миллий агентлиги хабар берди.

Фестивалда Ўзбекистон номидан Ботир Абдураҳмонов ҳамда Абдуазим Илҳомжоновлар "Она" номли фильми билан иштирок этишган эди. Тадбирда "Она" фильми бош роль ижрочиси Элмира Раҳимжонова "Энг яхши аёл роли учун" мукофотига лойиқ кўрилди.

Фестивалда Европа, Осиё ва Америкада 2017-2018 йилларда суратга олинган қисқа метражли бадиий, ҳужжатли ва анимацион фильмлар қўйилди. Тадбир доирасида таниқли кинематографлар иштирокида маҳорат дарслари, давра суҳбатлари ўтказилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1