1

Ўзбекистонга россиялик сайёҳлар оқими 1,3 марта кўпайди

МАДАНИЯТ 12.11.2018, 20:41
Ўзбекистонга россиялик сайёҳлар оқими 1,3 марта кўпайди

Ўзбекистон 2018 йилнинг январидан сентябригача 350 минг россиялик туристни қабул қилган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,3 марта кўп демакдир. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов мамлакат сайёҳлик салоҳиятига бағишлаб Новосибирскда ўтказилган тақдимотда маълум қилди, деб ёзади Sputnik.

«Тўққиз ой ичида мамлакатга ташрифчилар сони умуман олганда 3,9 миллионгача кўпайди. Россиядан туристлар сони тўққиз ойда 350 минг кишига етди. Ўтган йили бу кўрсаткич 270 минг кишига тенг эди», - деди элчи.

Ботиржон Асадовнинг таъкидлашича, Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси сайёҳларни жалб қилиш бўйича фаол иш олиб бормоқда: шу йилнинг январь сентябридагина мамлакатда 190 дан ортиқ янги туроператорлар ишлай бошлади, 2017 йилда эса уларнинг сони 128 та эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1