1

Россиялик киноижодкорлар юртимиз маданияти ҳақида фильм суратга оляпти

МАДАНИЯТ 10.11.2018, 10:26
Россиялик киноижодкорлар юртимиз маданияти ҳақида фильм суратга оляпти

Ўзбекистон электрон оммовий ахборот воситалари миллий ассосиацияси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Россиянинг “Россия-культура” телеканали билан ҳамкорликда “Ўзбекистон. Санъатга йўл” хужжатли фильмлар сериясини суратга олиш ишлари бошланди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фильм сценарийси рус киноижодкори Татьяна Басова томонидан ёзилган бўлиб, унда Россиянинг "Культура" телеканали режиссёри Елена Кожевникова ва оператор Владимир Куриловлар иштирок этмоқда. Мазкур лойиҳада “Буюк Ипак Йўли”даги қадим давлатлар, жумладан, унинг маркази бўлган Ўзбекистоннинг бой тарихи, юксак маданият ва санъат марказлари бўлган тарихий шаҳарлари, улар билан боғлиқ афсоналар, илм-фан ва маданият ҳақида қимматли маълумотлар жамланади. Кўп миллатли халқнинг ўтмиши, бугуни, диний бағрикенглиги ва ўзбек халқининг меҳмондўстлигига асосий урғу берилади.

Суратга олиш ишлари Тошкент, Самарканд, Бухоро ва Хива шаҳарларида бошланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1