Қашқадарёда аччиқ қалампир экспорт қилинади

ИҚТИСОДИЁТ 07.11.2018, 22:15
Қашқадарёда аччиқ қалампир экспорт қилинади

Ўтган давр давомида Қашқадарёда етиштирилган қовун-тарвуз, лимон, узум, олма маҳсулотлари мавсумий экспортга жўнатилган бўлса, ҳозирда аччиқ қалампир экспорти амалга оширилмоқда. Бу ҳақда божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Бу маҳсулотни экспорт божхона режимига расмийлаштиришда "Насаф" ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари яқиндан амалий ёрдам кўрсатишмоқда.

– Жорий йилнинг сентябрь октябрь ойида қиймати қарийб 184 минг АҚШ долларилик янги узилган ҳамда қуритилган аччиқ қалампир маҳсулотлари экспорт божхона режимига расмийлаштирилди, – дейди, "Насаф" ташқи иқтисодий фаолият божхона пости бошлиғи Ғани Бозоров. – Маҳсулотлар "Big Agro Legumes" МЧЖ томонидан Россия ва Араб мамлакатларига жўнатилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1