1

Беморларга психологдан 7 тавсия

САЛОМАТЛИК 06.11.2018, 13:44
Беморларга психологдан 7 тавсия
  • Ҳаётингиздаги ҳар бир мураккаб вазиятга бу вақтинчалик деб қаранг. Тушкунлик сизни ўз домига тортишига йўл қўйманг. Ана шунда мураккаб вазиятдан чиқиб кетишингиз осон бўлади.
  • Хасталик безовта қилаётган маҳал умидсизликка берилманг. Токи юрагингиз уриб турган экан, демак, яшашга, яшаганда ҳам чиройли яшашга умид бор! Шу ҳақиқатни унутманг! Хунук ўйлар бостириб келса, дарров ўзингизни чалғитинг-да, ўрнини ижобий фикру хаёллар билан тўлдиринг.
  • Имкон қадар кўпроқ ҳаракатда бўлишга интилинг. Спорт билан шуғулланолмаган тақдирингизда ҳам пиёда кўпроқ юринг. Организмда қон айланиши яхшиланса, кайфият кўтарилади, демак, соғлиқ тез тикланади.
  • Тоза ҳаводан тўйиб-тўйиб, чуқур-чуқур нафас олинг. Вужудингиз кислородга тўйинса, анча енгил тортасиз.
  • Китоб ўқинг. Иложи бўлса, психологияга оид оптимистик руҳдаги асарларни мутолаа қилсангиз, иродангиз янада мустаҳкамланади.
  • Дуога қўл очинг, Яратгандан астойдил мадад сўранг. Бу ҳам ўзига хос медитация, яъни келажакка ишонч ҳиссини уйғотувчи синалган усул.
  • Ёмонликни унутинг, яхшиликни эса ҳеч қачон унутманг!

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1